Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Самвел Бабаян: "Шижоатли кореяликларга қарши жонфидолик билан ўйнадик"

Баҳо:
+2 | -

ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Шимолий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Самвел Бабаян иштирок этди.

"Кеча ўйинолди матбуот анжуманида рақибни яхши ўрганиб чиққанимизни айтиб ўтгандик. Биз рақибнинг тактикаси, ўйинга ёндошув ва тайёргарлик жараёни, уларнинг фалсафасинги яхши ўрганиб чиққандик. Улар оддий тактика орқали қандай қилиб ижобий натижаларни қўлга киритаётганига аҳамият қаратдик.

Ўз навбатида ўзимизнинг йигитларга ҳам ўзимизнинг ўйин фалсафамизни тушунтириб, характеримиз ва менталитетимизга мос ўйнаш кераклигини ўргатдик. Худди кореяликлар сингари бизнинг футболчилар ҳам тўла куч ва жонбозлик билан ўйнашди. Шукр, режамиз иш берди.

Ўтказиб юборилган голда концентрацияни бироз йўқотиб қўйдик. Шундан кейин ўз ўйинимизни ўйнай бошладик. Тезкор паслар орқали ҳужумлар ташкил қилдик.  Кореянинг 9-рақамли ҳужумчиси майдонни тарк этиши биз учун ёқимли сюрприз бўлди. У майдонни тарк этганидан кейин рақибнинг хавфли жиҳати қолмади.

Жамоамизнинг барча чизиқлари юқори савияда ўйнади. Футболчилар бир-бирларини тушуниб ҳаракат қилишди. Агар қаердадир хато қилган бўлса, бу рақибнинг маҳорати эвазига юзага келди. Агар яратган имкониятларимизнинг барчасидан фойдалана олганимизда ҳисоб янада йирик бўлиши мумкин эди.

Биз ўзимизнинг ўйин услубимизни яратишда давом этяпмиз. Бу барча терма жамоаларимизга жорий қилиняпти", - дейди Самвел Бабаян.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:33, 12.11.2015.
Ўқилди: 7559 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.