Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

51 йил ўтиб: Брюс Лининг сирли ўлими тафсилотлари аниқланди

Баҳо:
+1 | -

Испаниялик шифокорлар 1973 йилнинг ёзида актёр ва жанг санъати афсонаси Брюс Лининг атиги 32 ёшида вафот этиши сирини аниқлади.

The Sun нашрининг аввал хабар беришича, Лининг жасади ёрилганида у мия шиши туфайли вафот этгани аниқланган эди. Шундан сўнг шифокорлар буни актёрнинг оғриқ қолдирувчи дори қабул қилгани билан изоҳлаган. Ўшанда мухлислар орасида энг ақл бовар қилмайдиган миш-мишлар, хусусан, Брюс Ли хитойлик гангстерлар томонидан ўлдирилгани ёки рашкчи севгилиси томонидан заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқала бошлаган. Баъзилар ҳатто уни сеҳргар лаънатлаганига ишонишган.

Аммо ҳозирда Брюс Лининг ўлими ҳолатларини ўрганган шифокорлар у гипонатремия туфайли жуда кўп суюқлик ичишдан вафот этган бўлиши мумкин, деган хулосага келди.

Бу — қон плазмасидаги натрий ионларининг концентрацияси 135 ммол / л дан паст бўлган ҳолат.

Айрим ҳолларда, бу қон плазмасидан сувнинг тана ҳужайраларига, шу жумладан, мия ҳужайраларига қайта тақсимланишига олиб келади. Кейин инсонда бош айланиши кузатилади, фикрларнинг чалкашлиги бошланади, кейин уйқусизлик ва комага тушиш ҳолатлари ҳам учрайди.

“Бошқача қилиб айтганда, биз буйракларнинг ортиқча сувни чиқариб юбора олмаслиги Брюс Лини ҳалок қилган, дея тахмин қиляпмиз”, деб ёзади тадқиқотчилар.

Шифокорлар, чанқоқни кучайтирувчи марихуана истеъмоли спортчи ва актёрни ушбу ҳолатга олиб келганини тахмин қилмоқда.

Тадқиқотчиларга кўра, юқоридагилардан ташқари, Ли буйрак фаолиятини ёмонлаштирадиган баъзи дори-дармонларни спиртли ичимликлар билан биргаликда қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, ғарбнинг биринчи йирик кунг-фу фильмига айланган “Аждарнинг чиқиши” фильмининг премьерасидан бир неча ҳафта олдин актёр вафот этган эди.

Лилар оиласига тааллуқли яна бир ажабланарли маълумот шундаки, Брюснинг ўғли ҳам ўз фильмининг тақдимотини кўролмаган.

Брендон Ли — кино актёр ва жанг санъати устаси Брюс Лининг ўғли, у отасининг изидан бориб, фильмларда рол ўйнаган.

У “Лазер операцияси”, “Токиодаги кичик муштлашув”, “Довул остида” фильмларида асосий ролларни ижро этади. Аммо ҳақиқий муваффақият унга вафотидан кейин “Қузғун” фильми экранларга чиққач келади — Брендон суратга олиш майдончасида вафот этади.

Гап шундаки, сюжетга кўра, унинг қаҳрамони Эрик Дравен отиб ўлдирилиши керак эди, аммо нимадир хато кетиб, хавфсиз тўппонча отилиб кетади — ўқ Лининг ошқозонини тешиб ўтади. Маълум бўлишича, қуролнинг винти тиқилиб қолган ва “холостой” отилганда ўқ чиқиб кетиб, Лини ўлдирган.

Шифокорлар 28 ёшли йигитнинг ҳаёти учун 12 соат давомида курашади, аммо ҳеч нарса натижа бермайди — у қон йўқотишдан вафот этади. Фожиа актёрнинг никоҳидан 18 кун олдин содир бўлади. Режиссёрлар “Қузғун” фильмини Брендонга бағишлаган. Ролни компьютер графикасидан фойдаланган ҳолда дублёр якунига етказиб қўйган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:00, 24.11.2024.
Ўқилди: 8687 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.