Ўзбекистон терма жамоаси кеча ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида КХДРни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув расмийлари томонида ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида Ўзбекистон термаси ҳужумчиси Игорь Сергеев тан олинди.
"Пахтакор" ҳужумчиси ўйиннинг 24-дақиқасида Жепаров томонидан етказилган узатмага бош билан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. Мазкур гол Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Иккинчи бўлимда жамоамиз ғалабани ўз томонига оғдира олди.