Лондоннинг «Челси» клуби ярим ҳимоячи Эдуарду Камавингани ўз сафига қўшиб олиш имкониятини муҳокама қилиш учун Мадриднинг «Реал» клуби билан боғланди. Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда.
Манбага кўра, 23 ёшли футболчининг трансферига «Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо шахсан қизиқиш билдирмоқда. Transfermarkt портали футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда, бироқ испан клуби 80 миллион евролик таклифни кўриб чиқишга тайёр. Трансфер бўйича якуний қарор ярим ҳимоячининг ўзига боғлиқ бўлади.
2025/2026 йилги мавсумда Камавинга барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.













