Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Бабаян терма жамоага нималарни қайтарди?

Баҳо:
+ | -

Милллий терма жамоамиз кеча жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида КХДР термасига қарши баҳс олиб борди ва унда иродали ҳисобда ғалаба қозонди. Ушбу ютуқнинг аҳамияти қанчалик эканлиги деярли ҳеч кимга сир бўлмаса керак. Биз учрашувга оид баъзи ҳолатларни таҳлил қилдик ва терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаяннинг ҳам хизматларини алоҳида эътироф этиб ўтдик.

Бабаян термага ғолиблик шукуҳини қайтарди
Миллий терма жамоамиз Миржалол Қосимов қўл остидаги охирги 5 та беллашувнинг 4 тасида мағлубиятга учраб биттасида дурангга эришган эди. Бу мағлубиятлар Жанубий Корея, Эрон, КХДР ва Япония каби терма жамоалардан қабул қилинди. Шундан сўнг футболчиларнинг руҳияти ҳам чўкиб қолгани рост. Бабаян эса терма жамоага ғолиблик шукуҳини қайтариб берди. Тўғри унинг қўл остида термамиз нисбатан ўртамиёна ёки кучсиз рақаибларни таслим қилди. Бироқ ушбу ғалабалар бизга жуда ва жуда зарур эди. Бабаян эса буни уддалади.

Бабаян ҳужумкор футболни қайтарди
Бабаян нафақат ғалаба шукуҳини, шунингдек ҳужумкор футболни ҳам қайтарди десак асло янглишмаймиз. Терма жамоамиз янги бош мураббийи қўл остидаги 4 та ўйинда 13 та гол урди. Қосимов бошқарувидаги охирги 15 ўйинда ҳамюртларимиз 17 та гол уришган эди. Ўртадаги фарқнинг қанчалик катта эканига амин бўлгандирсиз. Асосийси ҳужумчиларимизда ҳам ўзларига бўлган ишонч ортди. Рашидов ва Сергеев 5 ўйинда 4 тадан гол уришди ва терма жамоамиздаги “ҳужумчилар қабристони” атамасини йўққа чиқаришди.

Бабаян мухлисларни стадионга қайтарди
Бабаян қўл сотида терма жамоамиз қаторасига учта ғалабага эришганидан сўнг, мухлислар яна стадионга қайта бошлашди. Учрашувнинг совуқда ўтказилиши, боз устига ёмғир остида кечиши, чипталарнинг олиб сотарлар қўлига ўтиб кетиши ҳам мухлисларни стадионга тушишига қаршилик қила олмади. Маълумотларга қараганда ўйинга 30 мингга яқин томошабин ташриф буюрган. Тошкент ва Олмалиқда ўтказилган охирги 8 та ўйинда мухлислар сони 15 мингдан ортмаган эди. Охирги марта стадион Қатарга қарши (5:1) учрашувда тўлганди. Демак бу мухлислар ташрифи бўйича сўнгги 9 ўйиндаги энг яхши кўрсаткич. Таққослаш учун термамизнинг охирги 6 ўйинига умумий ҳисобда 40 мингта мухлис ташриф буюрган. Демак, Бабаян мухлисларни стадионга қайтаришга ҳам эришди!

Бабаян терма жамоага иродани қайтарди
Терма жамоамиз биринчи бўлиб гол қўйиб юборган охирги 11 та учрашувнинг еттисада мағлубиятга учраб, учтасида дуранг ўйнаган ва фақатгина битта ютуққа эришган эди. Ўша иродали ғалаба ҳам Иордания билан кечган ўртоқлик учрашувига тўғри келади. Вакилларимиз энг сўнгги марта расмий ўйинларда 2013-йилда Қатар (5:1)ни иродали тарзда енган эди. Бундан кўриниб турибдики Бабаян миллий термамизга иродани ҳам қайтарди.

Уйдаги ўйинлар
Сўнгги пайтларда терма жамоамиз ўз майдонида жуда хунук натижаларни қайд этиб келаётган эди. Мисол учун Тошкентдаги 6 ва Олмалиқдаги 1 ўйинда термамиз умумий ҳисобда 7 та гол урган эди. Бу ҳар ўйинга ўртача биттадан гол дегани. Ушбу беллашувда эса вакилларимиз учта гол уришди ва ниҳоят Тошкентда ҳам кўп гол уришни бошлашди. Умид қиламизки, кейинги ўйинларда ҳам мухлислар голлар шоуларига гувоҳ бўлишади.

Ўйиннинг энг яхшилари
КХДРга қарши учрашувнинг энг яхшилари Одил Аҳмедов ва Сардор Рашидов бўлишди. Одил кўпгина вазиятларда рақибларидан тезлик билан қочиб кетди, уларни алдади ва охирида ўз номини таблога ёздириб қўйди. Рашидов ҳам легионерга айланганидан сўнг ўйинида ўсиш пайдо бўлганини исботлади. Сардор иккита голга ҳаммуаллифлик қилди ва бир неча бор ҳужумларда фаол иштирок этди. Афсуски йўллаган кўп сонли зарбалари голга айланмади.

Гейнрих яширин қурол
Александр Гейнрих мана иккинчи бор бекорга терма жамоага чақирилмаганлигини исботлади. Саша Бабаяннинг яширин қуроли эканини ҳам исботлаб берди. Унинг голи терма жамоамиз учун қанчалик муҳим бўлганини ёзиб ўтириш шарт бўлмаса керак. Гейнрихни “брак”ка чиқарганлар ҳали шошилмай туринглар. Зеро, 31 ёшли ҳужумчи терма жамоадаги сўнгги сўзини айтиб улгурмади ҳали.

Жепаров барибир Жепаров!
Сервер Жепаров ҳам ўйинни аъло даражада ўтказди. Биринчи голга ассистентлик қилди, кўпгина вазиятларда фаол иштирок этди. Сервер фақат бурчак тўпларини ўхшата олмади, одатдагидек. Балки бурчак зарбаларини бошқа футболчилар амалга ошириб кўрар. Ушбу ўйин шуни кўрсатдики Осиёнинг икки карра энг яхши футболчисининг тажрибаси саралаш босқичида бизга ҳали кўп фойда келтиради.

Александр Лобанов
Яхшиси, бу борада сукут сақлайман….

Ўйиннинг энг омадсиз футболчиси
Учрашувнинг энг омадсиз футболчиси Марат Бикмаев бўлди менимча. “Локомотив” ҳужумчиси ўйин давомида деярли кўзга ташланмади. Бир марта Сервер уни ажойиб тўп билан таминлаган эди. Афсуски Маратга ўша пайтда ё тажриба етишмади, ёки бироз шошиб қолди. Бироқ Бикмаев бундай лаҳзаларда хатоликка йўл қўядигандек ёш ўйинчи эмасда…

Рақамларга мурожаат
Ушбу учрашувда бир қатор эътиборли молик натижалар қайд этилди. Гейнрих терма жамоадаги голлари сонини 30 тага етказиб олиб Миржалол Қосимовга, Сергеев 10-голини киритиб Сардор Рашидовга, Одил Аҳмедов эса голлари сонини 15 тага етказди ва бу борада Жафар Ирисметовга етиб олди. Шунингдек КХДР термаси ўз тарихида илк бора Тошкентда гол урган бўлса, Сергеев КХДРга қарши кетма-кет учинчи ўйинда ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Терма жамоамиз ҳимоячиси Виталий Денисов эса миллий термамиз либосидаги юбилей 60-учрашувини ўтказди.

Бу менинг шахсий фикрларим ва қисқача таҳлилим эди. Сўзим якунида бир нарсани айтиб ўтсам. Кўпчилик сингари мен ҳам терма жамоамиз бошқарув рули Самвел Бабаянга ўтганидан норози бўлган эдим ва бу борада бир нечта танқидий мақолалар ҳам ёзганман. Ҳозирча эса Бабаян ўз ишини аъло даражада бажармоқда ва у эътирофга муносиб. Бироқ 4 та ғалаба ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Ҳали олдинда муҳим учрашувлар кўп ва ана шу ўйинларда биз яна бир бор Бабаяннинг кучини кўришимиз мумкин. Ҳозирча эса ғалабани нишонлайлик, ахир бу дамларни қанчалик кутдик…

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 09:27, 13.11.2015.
Ўқилди: 6403 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.