Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Владимер Муханов:«Сичёвга жароҳатлар панд берди»

Баҳо:
+ | -

XXI асрнинг дастлабки  йилларида Россия футболининг асосий умидига айланган Дмитрий Сичёв 26 октябрда 32га тўлди. Бир қарашда, футболчини унчалик хавотирга солмайдиган ёш. Аммо неча йилдирки, ушбу футболчи ҳақида ҳеч қандай гап-сўзлар йўқ. Ўз вақтида Россиянинг «Спартак», «Локомотив», Франциянинг «Марсель» клублари шарафини ҳимоя қилган, Россия термасида ёрқин ўйинлар кўрсатган ҳужумчи ҳозирда фаолиятини Қозоғистоннинг «Оқжетпес» клубида давом эттиряпти. «СЭ» мухбири ушбу жамоа бош мураббийи Владимир Муханов билан суҳбат уюштираркан, фурсатдан фойдаланиб, Дмитрийнинг айни дамдаги ҳолати билан қизиқди.

- Сичёвнинг фаолиятидан қониқмадим, деёлмайман, - дея сўз бошлади Муханов. - Шунчаки мавсум Дмитрий учун омадсиз келди. Аввалги формасини тиклашга уринди, аммо унга қайта ва қайта олинган жароҳатлар халал берди. Оқибатда, Сичёв кўп ўйнамади, асосий таркибдан кам жой олди.

- У «Оқжетпес»га тушкун ҳолатда келдими?

- Бундай демаган бўлардим.

- Дастлаб Дмитрийдан ҳужумда фойдаланмаганингиз ростми?

- Ҳа, аммо ундаги жисмоний тайёргарликнинг бунга алоқаси йўқ. Шунчаки, ўрта чизиқда яхши фикрлайдиган футболчига эҳтиёж сездик. Сичёв иккинчи форвард, ҳужумкор ярим ҳимоячи, ўнг хавбек позицияларида ҳаракат қилди. Унинг бу амплуада жамоага кўпроқ фойда келтиришини кутгандик. Тажрибаси етарли, тактикани яхши тушунади. Бу жиҳатлар майдон марказини кучайтиришимизда асқотарди.

- Бирорта ўйинда уни соф ҳужумчи сифатида майдонга туширдингизми?

- Йўқ. Голлар статистикасидаги салбийликни шу билан ҳам изоҳлаш мумкин. Жароҳатлар панд бермаганида, Дмитрий ҳозирги позициясида ҳам кўпроқ гол уриши аниқ эди.

- Сичёвнинг асосий муаммоси тезлик етишмаслигими?

- Умуман олганда, шундай деса ҳам бўлаверади. Яна ўша гап - жароҳатлардан сўнг Димада тезлик, ўзини назорат қила билиш хусусияти йўқолди. Ахир у бир пайтлари ўта тезкор форвард ҳисобланган, ҳимоя­чиларнинг қаршиликларига қарамай, очила билган. Афсуски, бугунги Сичёвдан тезкор ҳужумларда фойдаланиш имконияти чекланган.

- Сичёв нима сабабдан Қозоғис­тоннинг ўртамиёна клубларидан бирига келгани ҳақида гапирдими?

- У клуб даражаси эмас, балки футбол муҳити муҳимлигини айтди.

- Аммо Қозоғистонда еврокубокларда ўйнайдиган «Астана», «Қайрат», «Актобе» каби клублар ҳам бор-ку?

- Нима демоқчилигингизни тушундим. Дима жароҳатлар боис кўп вақт йўқотди. Оқибатда, кучли клублар диққат марказидан четда қолди. Шу боис, у аввало, футбол муҳитига, рақобат жараёнига қайтишим керак, деган хулосага келди. Дмитрий футболни яхши кўради, унга қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ. Биз эса ўз навбатида, шундай таниқли, ўз тажрибасини ёшлар билан ўртоқлаша оладиган футболчига эҳтиёж сезаётгандик.

- Дмитрийнинг феъл-атвори ҳақида нима дея оласиз?

- Жамоада ўзини тута билади. Ўзбилармон эмас, такаббурликка берилмайди. Йигитлар билан тезда тил топишиб кетади.

- Машғулотларда ҳам  фаолми?

- Тўла дастур асосида қатнашмоқда, ҳақиқий профессионал. Ҳам жамоа билан, ҳам якка тартибда кўп ишлайди.

- Унинг кўзларида қайғу кузатилмадими?

- Мавсум омадсиз келганидан қай­ғурди. Аммо тезда ўзини ўнглаб олди, аммо  яна жароҳатлар...

- Сичёвнинг ижараси ноябрда ниҳоясига етади. Кейин нима бўлади?

- Ҳозирча Сичёв билан бу масалада гаплашмадик. Мавсум ниҳоясига етди, энди бу мавзуни кўтариш мумкин.

- Суҳбатлар давомида «Локомотив»дан хафа эканлигини айтаётган экан...

- «Локо» ҳақида яхши ёки ёмон фикрларини эшитмадим. Бу хусусда гапиришни нотўғри, деб ўйлаган бўлса керак. Дима ҳаётдан нолимайди, машғулотларда астойдил тер тўкади.

- Россия термасининг собиқ бўлсада энг яхши ҳужумчиларидан бири билан ҳамкорликда ишлаш наф бердими?

- Бу ерда инсонийлик тамойили биринчи ўринга чиқади. Дима «Оқжетпес»да ўзини ижобий томондан намоён қилди. У билан мулоқотлардан нимадир олдим. Сичёв даражасидаги аксарият футболчилар меҳнатдан қочишади, у эса бундайлардан эмас.

- У яна қанча ўйнаши мумкин?

- Барчаси, соғлиғига боғлиқ. Агар ҳаммаси яхши бўлса, яна икки мавсум бемалол тўп сура олади.

- Россия премьер-лигасида-чи?

- Бу борада бир нарса дейишим қийин. Янги мавсумга кўнгилдагидек тайёргарлик кўра олса, Россияга яна керак бўлиши аниқ.

- «Зенит» Александр Кержаковни хориж клубига фақат ижарага беришга тайёр. Унга ярим йил Қозоғистонда ўйнашни маслаҳат берармидингиз?

- Ҳозир Қозоғистоннинг 3та клуби еврокубокларнинг гуруҳ босқичида қатнашиш имкониятига эга. «Астана» Чемпионлар Лигасида ўйнаяпти. Етакчи жамоаларнинг бюджети ҳам ёмон эмас. Кержаковга Россияда йўллар беркилса, маълум вақт Қозоғистонда ўйнашига ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди?

- Дарвоқе, Анатолий Тимошук «Қайрат»да ўзини кўрсатоляптими?

- Ёш ўтгани сари кўп нарса йўқолади, аммо тажриба эмас. Бу футболчи ҳамон бўш келмаяпти, натижа учун охиригача курашмоқда.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:17, 13.11.2015.
Ўқилди: 2094 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.