Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Футбол брендлари «А»дан «Я»гача

Баҳо:
+ | -

Яқинда Сью Бриджуотернинг «Футбол брендлари» деб номланган китоби дунё юзини кўрди. Қуйида ундан парчани эътиборингизга ҳавола этамиз.

1960 йили Америка савдо академияси «бренд» деб аталган терминга асос солди ва бу атама ўз ичига термин, рамз кабиларни олиши, шунингдек, брендлар сотувчи ёки савдо гуруҳининг  товар ёки хизматларини рақобатчиларидан ажратиб турадиган белгилар бўлиши мумкинлигини қайд этди.

Хўш, нималарни ёки кимларни футбол бренди деб аташ мумкин?    

- футбол клубини;

- маълум бир футболчини;

- миллий термани;

- футбол уюшмасини;

- футбол турнирини.

Логотип ва ном хоҳлаган бренднинг ташқи атрибутлари бўлиб хизмат қилади.

Логотип

Кўпгина жамоаларнинг логотипи бўлиб хизмат қиладиган кўкрак белгиси - эмблема клуб билан анъанавий тарзда уйғунлик ҳосил қилади. Кўпгина логотипларда бўлгани каби (McDonald‘s ресторанлари тармоғидаги ёки Nike ёзувидаги «М» олтин ҳарфи) мухлислар бу белгиларни осонликча таниб оладилар. Масалан, «Манчестер Юнайтед» эмблемаси клуб номи айтилмасданоқ ишқибозлар томонидан таниб олинади. Аммо мухлисларнинг ҳаммаси ҳам қадрдон жамоалари рамзларида нима акс эттирилганлигини англайдиларми? Кўпчилик футбол клублари йиллар ўтгани сари ўз эмблема ва рамзларини ўзгартиришган ҳам: бунинг маълум сабаблари бор, албатта - клуб тарихидаги янги тараққиёт босқичи каби.

Масалан, 1977-1997 йилларда «Сандерленд» клубининг асосий рамзи бўлган эмблема 1997 йилга келиб ўзгарди. Бунга клуб Рокер Паркдан Стедиум оф Лайтга кўчиб ўтгани сабаб бўлган. Натижада, клубнинг янги гербида маҳаллий диққатга сазовор жойларга алоҳида ўрин берилди: Вермут кўпригига, Пеншоудаги ёдгорлик, шунингдек, шахта ғилдирагига (янги стадион собиқ кўмир кони ўрнига барпо қилинганди). 

Бошқа клублар ҳам шунга ўхшаш сабаблар боис йиллар давомида ўз логотипларини ўзгартириб келишган. «Эвертон» ўз эмблемаси тарихини клубнинг 1937-38 йиллардаги раҳбари Тео Келли тимсолида кўради. Кейинроқ бу жентльмен жамоа бош мураббийига айланади. Унга клуб рамзини яратиш вазифаси топширилади: фон кўк бўлиши лозимлиги айтилган бўлса-да, рамз тўғрисида ҳеч нарса дейилмаганди. Охир-оқибат эмблемада минора ёки маёқ - вилоят марказида жойлашган иншоот ўрин олиши лозимлигига келишилди, чунки клуб ҳам ўша ерда қўним топганди. Лавр япроқлари бўлса ғолиблик белгиси ҳисобланиб, лавр гулчамбарлари ҳали-ҳануз Олимпиада ўйинлари  ёки Формула-1 мусобақасида биринчи ўринни эгаллаганларга берилади. Бу рамз ҳозир ҳам «Эвертон»нинг асосий белгиси ҳисобланади.

Мадриднинг «Реал» жамоаси гербида дастлаб клуб номигина бор эди (MFC - Мadrid Club de Futbal), аммо 1908 йилда унга доира ҳам қўшилди; 1920 йилда эса қирол Альфонсон-3 жамоага ҳомийлик қилиши тўғрисида маълум қилганидан сўнг эмблема яна ўзгарди; клуб «Реал Мадрид» деб атала бошланди. 1931 йили монархия қулагач, тож ва «Реал» сўзи ишлатилмай қўйилди. Тож ўрнини Кастилия ҳудудини билдирувчи тут йўли эгаллади. 1941 йили тож ва «Реал» номи тикланди, аммо тут йўли ҳам ўз ўрнида қолди. 2001 йилда у кўк-кўк тусга кирди.

«Манчестер Юнайтед» эмблемаси Манчестер шаҳри билан боғлиқ. Унга кўп марта ўзгартишлар қилинган, аммо ўзининг дастлабки кўринишини сақлаб қолган. Логотип марказидаги иблис клубнинг лақаби «Қизил иблислар» номи билан боғлиқ ва бу ном ўтган асрнинг 60-йиллари бошида пайдо бўлган. Клуб эмблемасидан эса орадан тахминан 10 йил ўтгач жой олди.

Германиядаги энг таниқли ва омадли жамоа ҳисобланган Мюнхеннинг «Бавария» клубида ҳам рамзлар жуда кўп бўлган. Дастлаб клуб номи бош ҳарфларда берилганди - FCBM. 1951 йилда эса марказга оқ-кўк ромблар - Бавария ерининг байроғи ранги қўшилди.

Юқоридагилардан маълум бўляптики, жамоалар рамзларининг пайдо бўлиши ва эволюцияси тўғрисида, уларга киритилган ўзгартиришлар ҳақида бутун бир китоб ёзиш мумкин. Булардан эса қуйидаги хулосага келинади:

- клуб  эмблемалари кўпчилик ҳолларда жамоалар рамзлари тарихига боғлиқ. Уларнинг кўпчилиги яқин йиллардагина анчагина соддалаштирилган ҳолда қайта чизилган;

- кўпчилик клублар эмблемаларида жамоалар номлари ўрин олган;

- жуда кўп ҳолларда гербларда клубларнинг қаердан эканлиги акс этган;

- рангнинг аҳамияти катта ва кўп ҳолларда, бу клуб формасини белгилайди;

- клуб эмблемаларида маҳаллий диққатга сазовор жойлар ҳам кам эмас ва бу қадрдон заминга ҳурмат белгисидир;

- логотипларда жамоанинг муваффақият туморлари ўрин олган ҳоллар ҳам кам эмас.

Айрим клублар футболкаларида яқин-яқингача ҳам эмблема ёки логотиплар йўқ эди. Яна шуни унутмаслик керакки, бугунги футбол жамоасининг формаси яқин-ўтмишдаги вариантлардан кескин фарқланади. Футбол лигасини бошқариш қўмитаси 1939 йилга келиб футболчилар кийган кийимнинг орқа томонида рақамлар бўлиши шартлигини белгилаб қўйди. Кимга қандай рақам муносиб топилиши эса 1954 йилдаги жаҳон чемпионатига қадар кўплаб мунозараларга сабаб бўлиб келди. Фақат ўша йилга келибгина ФИФА майдондаги ўйинчиларни рақамлаш тўғрисидаги принципни тақдим этди. Айрим рақамлар маълум вақтлар давомида ўз аҳамиятини йўқотди ҳам, аммо ўйинчилар майдоннинг қайси нуқтасида ўйнашларидан қатъий назар битта рақамда тўп суришлари шарт эди. Футболчилар исми рақамларнинг ёнида жой олган ҳолат илк бор Англияда - 1993 йилдаги лига кубоги финалида қайд этилди. Шундан сўнг, исмлар ёзилган футболкалардан премьер-лиганинг 1993-1994 йиллардаги мавсумида, шунингдек, 1994 йили АҚШда бўлиб ўтган ЖЧда фойдаланилди. Футболкаларда ўйинчиларнинг рақами ва исмининг ўрин олиши эса, уларнинг дунё бозоридаги савдосини сезиларли даражада ошириб юборди.

Номланиш

Номнинг бренд учун қандай аҳамияти бор? Замонавий брендларнинг аксарияти ўз номларини компания асосчисидан мерос қилиб олишган. Масалан, Leve Strauss, Heinz ва McDonald‘s каби. Асосан, янги ташкил этилганлари эса, компания учун қадрли бўлган нарсаларни кўрсатишга ҳаракат қилади. Шунингдек, овозга тақлид қилиш йўлидан борадиганлар: ўз маҳсулотларига уйғун бўлган овоз яратишга интиладиганлар ва ном хотирада яхши сақланиб қолса бўлгани, дейдиганлар бор.

Футболда жамоага ном беришга боғлиқ одатлар анчагина. Кўпинча у шаҳар номи билан боғлиқ ва бу жамоа якдиллигини кўрсатади ҳамда унга FC - football club сўзлари қўшиб қўйилади. Масалан, Ньюкасл Юнайтед, Брэдфорд Сити, Вест Бромвич Альбион ва бошқалар.

Ҳозирги инглиз клубларининг 26таси ўзлари шарафини ҳимоя қиладиган аҳоли яшаш масканлари номини олишган, шунингдек FC ва Association Clubларни ҳам. Клуб номланишининг иккинчи қисми сифатида эса кўпроқ Unitedни (14та клуб) олишган, 3та - Athetic, 3та - Wanderers; биттадан - Alexandrf, Rangers, Forest, Hotspur, Argyie, Wednesday, North Enl, Orient, Stanley, Villa ва Dons.

Номлар орасида шундайлари ҳам борки, уларнинг ўз тарихи мавжуд. Масалан, Wanderers деган номнинг илдизи Уондерерс деб аталган ҳаваскорлар футбол клуби тарихига боғлиқ. У Лондоннинг Бэттери деган ҳудудида 1860-1870-йилларда фаолият кўрсатган. Жамоа 1872 йили мамлакат тарихида илк бор футбол ассоциациялари кубогини қўлга киритган, 1870 йилгача яна 4 марта турли совринларга эгалик қилган. Жамоа эришган обрў Wanderers номини олган бошқа клубларга ҳам ижобий таъсир қилиши мумкин эди.

Albion - Британия ороллари қадимда шундай аталган. Клубга бундай  ном берилиши  жамоа Британияники эканлигидан далолат.

Европанинг бошқа давлатларидаги кўпгина клублар ўзларига номни юқоридаги принцип асосида танлашади: шаҳар ёки ҳудуд номланишидан келиб чиққан ҳолда, «футбол» ёки «спорт клуби» атамасини ҳам қўшиб қўйишади. Жумладан, Германиядаги клублар номи кўпинча FC (Fussbaii Club) ёки SV (Sporting Verein) деб бошланади. VfL (VfL Osnabruck) - Verein fur Leibesubung («Жисмоний тарбия клуби») маъносини англатади.

Бошқа айрим давлатлар тўғрисида қисқача тўхталсак:

- Испания ла лигаси: кўпчилик клубларнинг номланишидан у қайси ҳудудники ва ҳомийси ким эканлиги маълум бўлади: «Реал» («Реал» Мадрид, «Реал» Мальорка, «Реал» Расинг) - клубга қирол ҳомий эканлигидан далолат.

- «Депортиво» («Депортиво» Ла-Корунья) - «спорт жамоаси» маъносини англатади.

 -Франция 1-лигаси: француз лигасидаги кўпгина жамоалардаги AS қўшимчаси - Associatijn Sportibe маъносини англатади. Шунингдек, бу мамлакатдаги клублар номланишида Olympigue («Олимпик» Лион, «Олимпик» Марсель) қўшимчаси ҳам учрайди. Олимпия сўзи Греция клубларида ҳам анча -  Olympiacos Sports Club of Piraeus («Олимпиакос»). Бу ном  Грециядаги Олимп тоғи номланишидан келиб чиққан.

Манба:Football. ua

И.Обидов тайёрлади.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:44, 21.11.2015.
Ўқилди: 4758 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.