Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

ОЧЛ. “Локомотив”нинг рақиби “Сепахон” дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Бугундан бошлаб “Локомотив”нинг Оиё чемпионлар лигасидаги рақиблари ҳақида маълумотлар бериб борамиз. Маълумки, жамоамиз ОЧЛда “А” гуруҳидан жой олган ва “Ал Наср” (БАА), “Сепахон” (Эрон) ҳамда “Ал Иттиҳод” (С.Арабистони)/”Ал Виҳдат” (Иордания) жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Кеча “Сепахон” сафарда “Падидеҳ” меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. “Сепахон”нинг ушбу ўйиндаги таркиби ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Фақат шуниси аниқки, бу жамоадан Меҳди Шарифи гол муаллифи бўлган. Эрон чемпионатида 16та жамоа иштирок этади. 15-тур ўйинларидан сўнг “Сепахон” 22 очко билан 8-ўринда боряпти.

ОЧЛда “Локомотив”га рақиб бўлиши мумкин бўлган жамоалардан бири “Ал Иттиҳод” эртага навбатдаги тур учрашувини ўтказади. Бу жамоа 14 декабрь куни сафарда “Ал Наср”га қарши майдонга тушиб, 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Эртага эса “Ал Иттиҳод” ўз майдонида “Ал Таавон”ни қабул қилади. Саудия чемпионатида 14та жамоа иштирок этади. “Ал Иттиҳод” 11-тур якунларига кўра, 20 очко жамғариб 4-ўринда боряпти.

Ҳозиргина БАА чемпионатида “Ал Наср”нинг ўйини тугади. Бу жамоа ўз майдонида “Ал Шааб” билан куч синашиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувда “Ал Наср”нинг бразилиялик легионери Нилмар учта гол урди.

БАА чемпионатида 14та жамоа қатнашади. “Ал Наср” 12 учрашувдан сўнг 24 очко билан учинчи ўринда боряпти.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 23:20, 19.12.2015.
Ўқилди: 4455 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик