Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико 2-1 РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 17:30 Таиланд - Бразилия
20/09 17:30 Куба - Хорватия
20/09 20:00 Коста-Рика - Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия - Парагвай
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

Еврофутболда осиёча сўз

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг баҳорида газетамиз орқали Осиёда тўп сураётган футболчилар ва уларнинг топ-5 чемпионатларда кўрсатаётган кароматлари ҳақида маълумот бергандик. Октябрь ойи сўнггида «Майнц» ҳужумчиси Ёсинори Мутонинг «хет-трик»ка эришгани, Шинжи Оказакининг АПЛ пешқадами «Лестер Сити» сафида сўнгги ўйинда гол урганлиги биздан ушбу мавзуни давом эттиришга ундади. Бу сафар чемпионатлар географиясини янада кенгайтирамиз.

Муқаддима

Бутун ёз-куз Европа ОАВси орқали Осиёнинг нотинч мамлакатларидан Европага қочоқлар оқими ёпирилиб келаётгани тўғрисида хабарлар тинмади. Бир нарсани ишонч билан айтиш мумкинки, Европа футболига осиёлик бойваччалар пул тикаётганда кўҳна қитъа футболининг қочоқлар билан тўлиши ҳақидаги хавотир ўринсиз. Тўғри, Ашкан Дежага, Ража Наингголан сингари асли осиёлик бўлган юлдузлар Европада тарбия кўришган. Лекин бундайлар сони оз. Балки келажакда вазият ўзгарар. Лекин айни пайтда қитъамизда ўз техникасини такомиллаштириб, Европа футболига кириб бораётганлар кўп. Хоҳлардикки, юртдошларимиз орасидан ҳам кучли бешлик чемпионатларида ўйнайдиганлар пайдо бўлса.

 

Ягона жадвал

Англия премьер-лигасига қадам қўйиш осиёлик футболчилар учун илгари ҳам осон бўлмаган, ҳозир ҳам шундай. Агарда Австралия ОФКга қўшилмаганида бу ердаги осиёликлар сони 10 нафарга ҳам етмасди.

Германияда бугунги кунга келиб Австралия, Жанубий Корея ва Япониядан келган футболчилар тўп суришмоқда, холос. Бунга сабаб маркетингдир. Тез орада ушбу мамлакатлар сафига Хитой ва Эрон қўшилса, ажабланмасдик. Бундеслига шуҳратини ёйиш мақсади бу давлатлардан кўплаб футболчиларнинг таклиф этилишига сабаб бўлмоқда.

Мазкур жадвалда 2015Ғ2016-мавсуми учун Европадаги 7та чемпионат иштирокчилари томонидан рўйхатга киритилган осиёлик футболчиларга оид маълумотлар келтирилган.

Эътироф

Қуйида кучли бешта чемпионатда ўз маҳоратларини намойиш этиб келаётган ва Осиё матбуотининг эътирофига сазовор бўлаётган осиёликларга алоҳида тўхталиб ўтамиз.

 

5. Али Аднан Козим

Жорий мавсумда: 13та ўйин

Терма жамоаси: Ироқ

Илк профессионал клуби: «Бағдод ФК»

Терма жамоадаги дебюти: 2012 йил 3 декабрь, Ироқ - Баҳрайн.

Амплуаси ҳимоячи бўлган Али Аднан Козим Носир Ал-Тамими 2013 йилда «Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси» номинациясида ғолиб бўлган. Мухлислар томонидан «Осиё Гарет Бэйли» сифатида эътироф этилади. Ироқ терма жамоаси сафида 38та ўйин ўтказган, Хитой ва Хитой Тайпейи термалари дарвозасига голлар урган. World Soccer журнали томонидан 20 ёшлилар ўртасида жаҳон чемпионатидан кейин порлаши мумкмн бўлган 10 нафар юлдуз рўйхатига, Daily Mail томонидан эса 2014 йилда Европанинг 20 нафар бўлғуси юлдузлари қаторига киритилган. 2015 йил 1 июлда «Удинезе» клуби билан 5 йиллик шартнома имзолагач, «А» серияда тўп суришга муваффақ бўлган биринчи ироқлик футболчига айланди. Италия чемпионатидаги дебюти «Ювен- тус»га қарши ўйин (23 август, 1:0)га тўғри келди. Чап қанот ҳимоясида нафақат Италия, балки бутун Европанинг энг умидли ҳимоячиларидан бири. «Удинезе» сафида Эденилсон, Данило ва Иван Пирис билан биргаликда ҳимоя чизиғини ташкил этишяпти. Улар 16та ўйиннинг 4тасида гол ўтказиб юборишмади.

 

4. Сок Хён Жун

Жорий мавсумда: 13та ўйин 8та гол

Олдинги клублари: «Аякс» (Голландия), «Гронинген» (Голландия), «Маритиму» (Португалия), «Ал-Аҳли» (БАА), «Насьонал» (Португалия)

Терма жамоаси: Ж.Корея. Илк профессионал клуби: «Аякс»

Терма жамоадаги дебюти: 2010 йил 7 сентябрь, Ж.Корея - Эрон

2015 йил 12 январда «Сетубал» клубига ўтди. Айни пайтда унинг клуби Португалия чемпионатида 9-ўринда бормоқда. Сок Хён Жун Португалия чемпионати тўпурарлари орасида 3-ўринни банд этган. Унинг ўйинида асосан, «Аякс» мактаби анъаналари яққол сезилади, унинг Лаос терма жамоасига урган икки голи фикримизга яққол исботдир.

 

3. Майк Хавенаар

Жорий мавсумда: 14та ўйин, 8та гол

Олдинги клублари: «Витесс» (Голландия), «Кордоба» (Испания), «ХИК» Хельсинки (Финляндия)

Терма жамоаси: Япония

Илк профессионал клуби: «Йокогама Маринос»

Терма жамоадаги дебюти: 2011 йил 2 сентябрь, Япония - КХДР

Майкнинг отаси Дидо асли голландиялик бўлиб, 1986 йилда Хиросимага, «Мазда ФК» сафига келиб қўшилган эди. Хавенаарлар оиласи 1994 йили Япония фуқаролигини олишди. Голландия тўпурарлари орасида айни пайтда 6-ўринда турибди. «АДО Ден Хааг» сафига 2015 йил 11 августда келиб қўшилди.

2. Хироси Кийотаке

Жорий мавсумда: 9та ўйин, 3та гол

Терма жамоаси: Япония

Илк профессионал клуби: «Оита Тринита»

«Ганновер» сафига 2014 йилнинг ёзида келиб қўшилган. Бундеслигада 104та ўйин ўтказиб, 14та гол урган. Айни пайтда «Ганновер» клуби хавфли зонада жойлашган. Лекин Кийотаке ярим ҳимоячилар орасида 3та гол билан энг яхши кўрсаткични қайд этиб турибди.

 

1. Ёсинори Муто

Жорий мавсумда: 16та ўйин 7та гол

Илк профессионал клуби: ФК «Токио»

Терма жамоаси: Япония

Терма жамоадаги дебюти: 2014 йил 5 сентябрь, Япония - Уругвай.

2015 йил 30 майда «Майнц-05» клуби билан 4 йиллик шартнома имзолади. Унинг «Аугсбург»га урган «хет-триг»и бундеслигада япон футболчилари орасида иккинчи бўлди. 2006 йил декабрда Наохиро Такахара («Айнтрахт» Франкфурт) бу борада биринчи бўлганди. 2014 йилда илк катта мавсумидаёқ Япония J-лигаси рамзий жамоасидан жой олди. Бундан ташқари, Муто 2010 йилда Кейо университетининг иқтисодиёт факультетига ўқишга кирди. 2015 йил март ойида ушбу таълим масканини тамомлади.

ФИКРАТ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:03, 27.12.2015.
Ўқилди: 5972 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.