"Реал" жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо бироз олдинроқ италиялик мутахассис Фабио Капелло томонидан ўзи ҳақида билдирилган танқидий фикрларни эътиборсиз қолдиришни истамади.
Бундан олдинроқ, Фабио Капелло "Сўйлоқтиш" лақаби билан танилган ушбу собиқ футболчини ўз вақтида "Реал" жамоасининг ички муҳитига салбий таъсир кўрсатганини таъкидлаб ўтганди. У Роналдо кетгач, "Реал"нинг ишлари яхшилана бошлагани ҳақида айтганди.
2006 йилда Роналдо Мадридни тарк этиб, "Милан"га ўтгач, "Реал" Капелло бошқарувида Испания чемпиони бўлганди.
Роналдо эса унга жавобан, бу мураббий ўтган асрнинг 90-йилларидаги услубларни жамоага сингдирмоқчи бўлганини, шунинг учун икки томон келиша олмаганини айтган.
"Капелло ўз вақтида кучли мураббий эди. У 90-йилларда энг яхшилардан бири бўлган. Лекин у "Реал"га келиб эскирган усулларни қўлламоқчи бўлди. У футболчиларда ўйинга иштиёқ уйғота олмасди. Афсус, у ўз усулларига содиқ қолди ва 2007 йилдан кейин биронта жамоа билан ютуқларга эриша олмади", дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради Folha нашри.