Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Равшан Эрматов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳар қандай рақибни мағлуб эта олишига ишонади

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов футбол бўйича олимпия терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати арафасида Ўзбекистон термаси имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда RedPen хабар бермоқда.

12 январь куни Қатарда U-23 Осиё чемпионати старт олади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мазкур мусобақада Жанубий Корея, Ироқ ва Яман термалари билан бир гуруҳдан ўрин олган. Самвел Бабаян шогирдлари турнирдаги биринчи учрашувни 13 январь куни Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

«Футболда ҳар доим ҳам энг кучли ёки энг тажрибали жамоа ғалаба қозонавермайди. Тартиб-интизом ва жонкуярлик футболда жуда катта аҳамиятга эга. Агар ҳар бир вазиятда 100 фоиз куч билан ҳаракат қилсангиз, майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш олиб борсангиз, шубҳасиз, сизда муваффақият учун имконият бўлади», — деди Эрматов.

«Футболчиларимизнинг кўзларида олов бор. Улар бундай имконият камдан-кам бўлишини ҳис қилиб турибди, чунки Олимпиада йўлланмасини ҳеч ким осонликча бериб қўймайди. Ишонаманки, улар ҳар қандай жамоани мағлуб эта олишади», — деди таниқли ҳакам.

Равшан Эрматов, шунингдек, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам ишонишини таъкидлаб ўтди. «Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишига ишонаман», — дея қўшимча қилди ФИФА рефериси Равшан Эрматов.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:10, 12.01.2016.
Ўқилди: 4684 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.