Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Қаҳрамон Аслановдан мақола…

Баҳо:
+ | -1

Павел Бугало узоқ вақт мобайнида терма жамоамиз ва “Пахтакор” дарвозасини ҳимоя қилди. Ундан кейин улоқ Нестеровга насиб этди. Аввалроқ, осетиялик дарвозабонларнинг бозори чаққон бўлган. Александр Яновскийни эсласангиз керак? “Пахтакор” охирги марта собиқ иттифоқ чемпионатида ўйнаганда дарвозамизни Юрий Перескоков қўриқлаган. У ҳам Яновскийнинг юртидан эди. Минск осмонида сочилиб кетган юлдузли таркибимиз дарвозаси Покатиловга ишонилганди. Ҳа-я, Пшеничниковни унутаёзибман. 1970 йилда мамлакат чемпиони бўлган, терма жамоа таркибида ҳам ўйнаган. Ёки ҳужумчилар ҳақида гаплашайлик. Юртимиз футболида халқаро даражадаги ажойиб голеадорлар, бомбардирлар кўп бўлган: Красницкий, Якубик, Федоров, Шквирин, Шацкихлар… ва Биродар Абдураимов.
Уйимизга энг яқин мактаб 21-ўрта мактаб ҳисобланади. Лекин мен бошқа мактабда ўқиганман, чунки бу мактаб рус мактаби эди, ота-онам мени ўзбек тилида таълим олишимни исташган. Айтганларим кўпчиликка ғалати туюлиши мумкин, ахир ҳозирда рус синфларга бериш урфда, рус синфларида таълим яхши берилади, тил ўрганади, деган стереотип шаклланган.
Боя яхши тушунтира олмадим, ота-онам мени рус синфига бермаганининг сабаби, яқин рус маданияти ва менталитетида улғайишимни хоҳлашмаган. Дадам рус синфда ўқиган, деярли барча синфдошлари рус, корейс, татар ва бошқа миллатларга мансуб эди, уларнинг аксарияти кейин бошқа юртларга кетиб қолишган, яъни дадам, тез тез кўришиб улфатлик қилиб турадиган мактабдошлари йўқлигидан кўп хафа бўларди.
Бугунги кунда рус синфида таълим олаётган болакай орадан эллик йил ўтиб бу сабаб билан хафа бўлмайди. Чунки, ҳозирги рус синфларининг тўқсон фоизи ўзбек болаларидан ташкил топган. Бояги 21-ўрта мактаб ҳозир ҳам бор, аввалига қўшимча ўзбек синфлари ҳам очилди, бу йилдан эса, қизимни мактабга бераётганимда билдим, умуман рус синфи очилмади. Албатта, ота-оналар талаб қилишди, лекин худудимизда русийзабонлар етарлича эмас экан, шарт эмас деб топишди.
Юртимиздаги русийзабонларнинг умумий аҳолига нисбати масалан, 20 йил олдинги кўрсаткичга қараганда сезиларли даражада камайган бўлса керак. Буни кўчада сайр қилиб ҳам пайқаш мумкин, аммо аниқ статистик маълумот бўлмагани туфайли, мактаб, дадам, менталитет, улфатлар деб ғалати солиштирмалар келтиришга мажбур бўлдим, узр.
Хуллас дангалини айтганда, бизда руслар камайиб кетяпти. Бунинг футболга, спортга нима алоқаси бор дерсиз? Алоқаси бор, кўринмас, лекин сезиладиган даражада бор. Ҳар қандай мамлакатдаги демографик, социологик, генетик ўзгаришлар ўша мамлакат аҳолиси хусусиятларида ўзгаришларни пайдо қилади, бу шубҳасиз.
Масалан, баъзи спорт турлари борки, ўша спорт бўйича барча даврлардаги натижаларимиз бошқа миллат вакиллари ҳисобига қўлга киритилиб келинган. Йўқ, мен Чустовитинани ёки Черязовани ўзбекмас, демоқчи эмасман, улар ўзбек, ватанимизга сиз-у биздан кўпроқ хизмат қилишган. Сиз-у биздан ватанпарварроқдир, гап бунда эмас. Бу ўша менталитет, урф билан боғлиқ. Айтайлик, аксарият ўзбек хонадонлари аёллар спортига ўз қизларини беришмайди, тўғрими? Лекин баъзи спорт турлари ўша руслар, корейслар ёки бошқа миллатлар ҳисобига яшайверган. Яшасин, ҳозир ҳам яшаяпти, лекин гап шундаки, йилдан йилга ўша бошқа миллатлар камайиб борса, ўша спорт турлари билан шуғулланадиганлар ҳам камайиши, бунинг натижасида эса, ўша спорт бизга бегоналашиб бориши мумкин, тушуняпсизми?
Йўқ, мен бу яхши, бу ёмон, бу тўғри, бу нотўғри, демаяпман, бугунги кунда қаршимизга чиқиши мумкин бўлган оддий фактни ҳавола қиляпман – демографик жараёнлар натижасида спортимиз ўз хусусиятини ўзгартириб боради ва бундан қочиб қутилиб бўлмайди. Энди истасангиз биринчи абзацдаги фамилияларни қайтадан ўқинг, истасангиз, илгари Осиёлик рақибларимизнинг “Сизлар Европача футбол ўйнайсизлар” деб кўп бора айтганликларини эсланг.
Биз эса энди, йилдан йилга осиёлашиб борамиз. Футболимиз ҳам, унинг хусусиятлари ҳам осиёлашиб боради. Бу ўзгаришларга футболимизнинг реакцияси қандай бўлади, билмайман, аммо яхши дарвозабон ва ҳужумчи тарбия қилишни ўрганмасак бўлмайди, назаримда.

Қаҳрамон Асланов. “Чемпион” газетаси.

Киритилди: 11:08, 16.01.2016.
Ўқилди: 3240 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.