Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ўзбекистон ОТЖ футболчиси Ироқдан учралган мағлубиятдан кейин мухлисларни ҳақоратлади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ОТЖ футболчиси Ироқдан учралган мағлубиятдан кейин мухлисларни ҳақоратлади
Ўзбекистон U-23 ҳимоячиси, Олий лиганинг "Бухоро" жамоаси аъзоси Максимилиан Фомин кеча, 16 январь куни U-23 Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Ироқ термасига 2:3 ҳисобида бой берилган ўйиндан кейин Фейсбукдаги саҳифасида мухлисларга ҳақоратли сўзлар билан тўлган мурожаатини қолдирди.

Қуйида унинг мухлисларга рус тилида йўллаган сўкинчли сўзлари юмшатиб, таржима қилинган:

“Сизлар, (сўкинади) интернетда биз қанчалик ёмон футболчилар эканлигимиз ҳақида ёзаётганлар ва постлар қолдираётганлар, (сўкинади) чакагангизни ёпинг! Сизнинг ўзингиз кимсизлар? Ҳаётда ҳеч нарсага эришолмагансиз, ҳеч нарсани кўрмагансиз (сўкинади). Экран орқасига бекиниб, бошқаларнинг устидан мағзава ағдаришдан бошқаси қўлларингдан келмайди (сўкиниш). Ҳақиқий мухлис бўлганингизда (сўкиниш) жамоангизга лой чаплаш учун вазият кутмасдингиз. Мухлис мағлубиятдан кейин ҳам, ғалабали ўйинлардан кейин бўлганидек бир хилда жамоани қўллаб-қувватлаб туриши керак. Сизлар эса ўзингизни аблаҳлардек тутяпсизлар! Агар сиз ярамаслар (қаттиқ сўкиниш) футболни озгина тушунганларингизда эди, бу оддий ўйин эканини, бу ўйинда ҳар доим ҳам ўйлаган ишинг амалга ошавермаслигини тушунган бўлардингиз. Шундай экан, (яна сўкиниш) бундан кейин бирор нарса ёзишдан олдин каллангиз ишлатиб, ўйлаб кўринг. Бунақа ҳайвонлик қилмасдан, одамлигингизча қолинг!”



Пост остида фикр қолдирган аксар мухлислар эса футболчига шу даражада ва ундан ортиқ ҳақоратли сўзлар билан жавоб қайтаришган.

Фейсбукдаги саҳифасига машҳур украиналик мураббий Валерий Лобановскийнинг суратини жойлаб олган бу футболчининг фотосуратлари орасида Осиё чемпионатига тайёргарлик сифатида Дубайда ўтказилган йиғин вақтида туширилган сурат ҳам бор. Унга "Сейчас бы пивка, для рывка" дея ном қўйилган.

Бу ҳолатлар шуни кўрсатадики, ёш футболчиларнинг профессионал футболчига айланиш босқичида муаммолар етарли. Мухлис бу футболчилардан ватанпарварлик кутгани ҳолда, ўйин сўнггигача умид билан телевизордан кўзини узмагани вақтида улар ўз иродасиз ўйини билан ватанни шарманда қилгани етмаганидек, улардан бири шундай чиқиш қилди.

Кун.уз сайти мухлислар номидан тегишли ташкилотларни бу ёш футболчининг бу ҳаракатини кўриб чиқиш ҳамда бундан кейин бу ҳолат такрорланмаслиги учун керакли ишлар олиб боришга чақиради.

Манба: kun.uz
Киритилди: 15:47, 17.01.2016.
Ўқилди: 9026 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.