Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Самвел Бабаян: «Ҳакамлар кечирим сўрашлари лозим»

Баҳо:
+ | -3

Самвел Бабаян - анча қизиққон мураббий. У ўзига ёқмаган вазият учун албатта, шахсий нуқтаи-назарини билдиради. Аммо ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида биз сал бошқача Бабаянни кўрдик - у аввалгидан фарқли ўлароқ, оғир-босиқдек таассурот қолдиряпти. Мураббий билан биринчи ўйин­дан сўнг Дохадаги муҳташам иншоотлардан бирида уюштирган суҳбатимиз шу мавзуда бошланди.

- Нима учун одатдагидан анча хотиржам кўринмоқдаман? Чунки шундай қилмасам бўлмайди. Агар ўзимни босиб олиб, ҳар бир қадамимни ўйлаб босмасам, жамоага зарар етказиб қўйишлари мумкин. Хуллас, терма жамоамизга бирор ёмонлик қилишлари учун сабаб ўйлаб топишларига йўл қўймаслигим керак.

- Аммо токайгача ҳакамлардан жабр кўрамиз? Уларга эътироз билдириш вақти келмадими?

- Хотирингизни жам қилишингиз мумкин, биз аллақачон бу масалада иш бошлаганмиз. ОФКга алоҳида мурожаатнома йўлланди ва саудиялик ҳакам мусобақа охирига қадар бизнинг ўйинимизга қўйилмаслиги сўралди. Умуман, ҳакамлар масаласида бир нарсага ҳеч тушунмайман. Нима учун мураббий хато қилиб қўйса, кечирим сўрайди, футболчи адашса, албатта, узрини айтади, аммо ҳакамлар жим қолаверадилар? Бу биргина шу мусобақа эмас, балки бутун футболга тегишли. Айнан шу масалада адолат бўлишини истайман. Майли, ҳакам - инсон, у ҳам адашади. Аммо адашгач, хато қилганини тан олиб, кечирим сўрамайдими?

- Қатарга йўл олишдан олдин терма жамоада йўқотишлар борлиги кўзга ташланганди. Одил Ҳамробеков ва Бобур Йўлдошевнинг сафдан чиқишгани қай даражада муаммо туғдирди?

- Ҳа, бу йўқотишлар анча оғриқли. Агар улар сафда бўлганларида марказий ҳимояда бу қадар муаммоларга дуч келмасдик. Максимилиан Фомин ва Владимир Козак масаласида эътирозлар янгради. Аммо бир нарсани тушунтириб ўтишни истардим - уларнинг иккиси ҳам вақтида марказда ўйнаган.

- Ҳимоядаги муаммолардан ташқари, марказда ҳам камчиликлар кўзга ташланди. Болтабоев ва Искандеров у қадар яхши формада эмаслар...

- Искандеров мавсум охирига келиб, анча яхши ҳолатга кирганди. Болтабоев эса яқиндагина майдонга туша бошлади. Умуман, бу футболчини сафга қайтариш учун анча меҳнат қилишимизга тўғри келди. У оғир жароҳат туфайли узоқ вақт ўйнолмади. Майдонга қайтгач, эса руҳий жиҳатдан ўзини тиклаб олишига вақт кетди. У яқингача ҳам тўлиқ куч билан ўйнашга чўчиб турганди. Жамшидни бу ҳолатдан чиқариш учун у билан жиддий гаплашиб олдим. Яъни олдига шарт қўйдим - қўрқмасдан, ўзига ярашадиган футбол ўйнайди ёки фаолиятини тугатади. Бахтимизга Болтабоев ўзини тиклади. Жанубий Корея термасига қарши ўйинда қизил карточка олганига келсак, бу шунчаки, ўйин вазияти эди. Ҳакам огоҳлантириш билан чекланса ҳам бўларди.

- Владимир Козакнинг белидаги жароҳати безовта қилиб туриши ҳақида маълумотлар бор...

- Шифокорлар штаби мунтазам иш олиб бормоқда. Агар Козак тўлиқ куч билан ўйнаса, жамоага катта ёрдам бера олади.  

Зафар Қосимов, Доҳа

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:42, 21.01.2016.
Ўқилди: 12132 марта.
Фикрлар: 50 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Пике Арбелоанинг дебютида муваффақиятсизликка учраган "Реал" устидан кулди [4350]

Клопп фақат икки жойдан келган таклифни кўриб чиқишга тайёр [4201]

«Реал»нинг биргина футболчиси шармандали мағлубиятдан сўнг омма олдига чиқа олди [3792]

Zo'r TV телеканали 15-январь куни «Расинг» - «Барселона» ўйинини жонли трансляция қилади [3160]

Кроос: «Барселона» бирорта халқаро соврин ютмайди» [3007]

Мўманий карикатураси: Хаби Алонсо «Реал»да болалар боғчасини бошқариб келганини англаб етди [2946]

Винисиус омадсизликлар фонида «Реал»даги келажаги бўйича қарор қабул қилди [2833]

«Ман Сити» футболчиси: «Абдуқодир билан чинакам ҳамжиҳатлик ўрнатдик» [2732]

Испания кубоги. «Альбасете» — «Реал» — 3:2 (видеошарҳ) [2716]

Испанияда "Реал"нинг "Альбасете"дан мағлубиятидан кейинги кийиниш хонасидаги муҳит ҳақида гапирилди [2495]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.