Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Кучли клубларнинг 17таси АПЛдан!?

Баҳо:
+ | -

Жаҳон футболидаги энг сердаромад 30та клуб орасида «Реал» ҳамон етакчи бўлиб турибди. Ғазнаси сезиларли даражада «семириб» бораётган жамоаларнинг ярмидан кўпи, тўғрироғи, 17таси АПЛ вакили эканлиги ҳам эътиборга молик. Deloitte молия-таҳлил агентлигининг навбатдаги рейтинги мавсум-2014|2015 кўрсаткичларини ўз ичига олганини алоҳида таъкидлаш ўринли. Демак, Sovsport.ru сайти маълумотлари асосида ўтган мавсум давомида энг кўп даромад олган жамоалардан тузилган рейтингдаги кўзга ташланадиган муҳим тенденцияларни кўриб чиқамиз.

Кўпчиликка маълум, Deloitte бундай рейтингни шакллантиришда 3та факторни эътиборга олади: тижорат келишувлари тушуми, медиаҳуқуқлар савдоси ва ўйин куни тушадиган маблағ.

1. Мавсум-2014|2015 якунлари бўйича энг кўп даромад олган клуб - бу«Реал Мадрид». Эътиборли жиҳати, Испания гранди нақ 11 йилдан буён ушбу рейтинг пешқадамлигини ҳеч кимга бераётгани йўқ. Клубнинг умумий даромади 577 миллион еврога тенг. Бу даромад бобида янги рекорд саналади. Дейлик, «Реал»нинг аввалги рейтингдаги кўрсаткичи 550 миллион еврони ташкил этганди. Мадрид жамоаси даромадининг катта қисми тижорат келишувларидан тушади. Ушбу йўналишнинг улуши 43 фоизга тенг. «Реал» шунингдек, ўйин куни тушадиган маблағ миқдорини ҳам анча оширди. Клуб ўтган мавсум бу йўналишда 129,8 миллион евро ишлади. «Сантьяго Бернабеу»ни модернизациялаш билан «Қироллик клуби» ушбу банддаги даромадини янада ошириши мумкин. Медиаҳуқуқлар савдоси эса4,3 миллион еврога камайдики, бу аввало, «Реал»нинг ЧЛ финалига чиқолмагани билан боғлиқ.

2. Рейтингнинг 2-поғонасидан «Барселона» жой олди. Каталонияликлар ўтган мавсум 560,8 миллион евро топишди. Уларда даромад манбаларининг 3та йўналиши бўйи­ча ҳам ўсиш кузатилди. Яъни «Барселона» аввалги мавсум билан таққослаганда, ҳам тижорат келишувлари, ҳам медиаҳуқуқлар савдоси ва ўйин куни тушадиган маблағ борасида олға силжишди.

3. Deloitte тахминига кўра, жорий йил рейтингида «Манчестер Юнайтед»нинг етакчига айланиб олиши эҳтимоли баланд. «Қизил иблислар» ҳозирги рўйхатда 3-поғонани эгаллашди. Агентлик мутахассисларининг хулосаларига кўра, янги тижорат келишуви  ва ЧЛдаги иштирок (гарчи клуб гуруҳ босқичидан ўтолмаган бўлсада) «МЮ»га умумий рўйхатда «Реал»дан ўзиб кетиш имконини беради. Ҳарқалай, Deloitteнинг қайд этишича, «МЮ» мавсум давомида чамаси 650 миллион евро ишлаб топиш салоҳиятига эга. Потенциал имконияти шундай.

4. Айни ҳолатдаги рейтингда Анг­лия клублари жуда кўп. 30та энг сердаромад жамоанинг 17таси АПЛ вакили эканлиги ҳам ўзига хос рекорддир. Зеро, аввалги рейтингнинг топ-30лигига Англиядан 14та клуб қўшилганди. Демак, АПЛ даромад бобида тобора юксалмоқда ва шунга яраша, рейтингда инглиз клублари сафи кенгаймоқда. Қаранг, Англия элит дивизионида иштирок этган 3таў жамоагина рейтингдан четда қолди. Инглизларнинг етакчилик позициясига кўтараётган асосий факторлар тайин - медиаҳуқуқлар сотувидан тушаётган даромаднинг кескин кўпайиши ва фунт стерлингнинг еврога нисбатан қиймати ошиб бораётгани. Зеро, ҳар 10 миллион фунт қўшимча 1,2 миллион евро келтирди (аввалги йилга нисбатан олганда).

5. Ўтган мавсум энг кўп даромад олган 30та клубдан атиги 1таси кучли 5та чемпионат вакили эмас. Бошқача айтганда, пул топиш бўйича Туркиянинг«Галатасарой» жамоаси ҳам чакки кўрсаткич қайд этмади.

6. Рейтингда 10 ва 11-ўринларни банд этган «Ювентус» ҳамда «Боруссия» Д. клублари даромади ўртасидаги фарқ нақ 43,3 миллион еврога тенг. Бу топ-10га бошқа янги клуб қўшилиши ниҳоятда мушкул эканлигидан далолат.

7. Европанинг энг сердаромад 20та жамоаси топган умумий маблағ 6,6 миллиард еврога етди. Оддий айтганда, умумий кўрсаткич ўтган йилги натижага нисбатан 8,8 фоиз ошди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:41, 29.01.2016.
Ўқилди: 3887 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.