Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Бразилиялик футболчи Адриано “Майами” клубининг 40 фоиз акциясини сотиб олди ва унинг ўйинчисига айланди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг “Интер” футбол клуби ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Адриано АҚШнинг 4-лигасида иштирок этувчи “Майами Юнайтед” клубининг футболчиси бўлди, деб хабар берилмоқда жамоанинг расмий сайтида.

ОАВ маълумотларига кўра, Адриано бундан аввалроқ жамоанинг 40 фоиз акциясини сотиб олганди ва клубнинг даромадидан бир қисмини олади.

Бразилия терма жамоаси сафида 48 та ўйинда 27 та гол урган ҳужумчи 2014 йилда “Атлетико Паранаэнсе” жамоаси сафида 4 та ўйинда майдонга тушган. Футболчи “Атлетико”га ўтишдан аввал 2 йилга яқин ҳеч қаерда ўйнамаган.

Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш билан муаммоларга эга бўлган Адриано ўз вақтида Италиянинг “Интер”, “Парма, “Рома” сафида тўп сурган. У “Интер” сафида Италиянинг 4 карра чемпиони, икки карра Италия кубоги соҳиби бўлган, Бразилия термаси сафида Америка кубогини қўлга киритган.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 13:10, 31.01.2016.
Ўқилди: 3696 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.