Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Бош мураббий - ғалаба кафолатими ёки ОЧЛга қиё боқамиз!

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар Лигаси-2016нинг старт нуқтаси тобора яқинлашмоқда. Шундай экан, мазкур мусобақа атрофидаги шахслар, воқеа ва ҳодисалар, хусусан, унинг ўтмишию, бугуни ҳақида маълумот бериш устувор вазифаларимиздан биридир. Бинобарин, қитъа клуб футболидаги асосий турнирда бу йил ҳам 4та жамоамиз иштирок этади. Демак, бугун Ғарбий ва Марказий Осиёдан ОЧЛ-2016да қатнашадиган жамоалар, хусусан, клубларимиз рақиблари бош мураббийлари хусусида маълумот бермоқчимиз. Газетамизнинг кейинги сонларида эса, бўлажак рақиблар сафидаги легионерлар, уларнинг порлаши мумкин бўлган ёш истеъдодларига аталган мақолалар бериш ниятимиз ҳам бор.

«A» гуруҳи: «Фулад Мобаракеҳ Сепаҳон» (Эрон); «Ал-Наср» (БАА); «Локомотив» (Ўзбекистон); «Ал-Иттиҳод» (Саудия Арабистони) ёки «Ал-Виҳдат» (Иордания)

Игор Штимац. 2015 йилнинг 12 ноябридан Эроннинг «Сепаҳон» клуби устози. У Ҳусайн Фараки ўрнини эгаллаганди. 1967 йилнинг 6 сентябрида таваллуд топган. Футболчилик фаолияти (1985-2002)да марказий ҳимоячи ролини бажарган. «Дерби Каунти» ва «Вест Хэм» клубларида ўйнагани билан кенг оммага танилган. Мураббийлик фаолиятини 2001 йили бошлаган. 2012 йилнинг 5 июлида Хорватия терма жамоасига устоз этиб тайинлангунига қадар ТВда шарҳловчи бўлиб ишлаган. Жамоаси 2013 йилнинг 15 октябрида ЖЧ-2014 саралаш босқичида Шотландия термасига ютқазиб қўйганидан сўнг Хорватия футбол иттифоқи томонидан ишдан бўшатилган. Мураббий сифатида фақат бир марта, «Хайдук» (Сплит) билан 2004|2005 йиллар мавсумида Хорватия чемпионлигини қўлга киритган. «Сепаҳон» унинг Осиёдаги илк клубидир.

Иван Йованович. 2013 йилнинг 18 июнидан «Ал-Наср» клуби устози. 1962 йилнинг 8 июлида таваллуд топган. Футболчилик фаолияти давоми (1980-1999)да ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган. Хусусан, «Ираклис» (Салоники) клуби сафида 10 йилдан ортиқ тўп сурган. Сербиялик футболчилар орасида бундай барқарор фаолият олиб борадиганлари камдан-кам учрайди. Мураббийлик ишини 2001 йили Грецияда бошлаган. Унинг фаолиятида Кипрнинг АПОЭЛ клуби алоҳида ўрин тутади. Йованович бу жамоа билан 4 марта чемпионлик, 1 марта кубок, 4 марта суперкубокни ютган. Асосийси,    АПОЭЛ ЧЛ-2011|2012да нафақат гуруҳдан чиқди, балки 1|8 финалда «Лион» билан тўқнашиб, пенальтилар серияси бўйича устун келди ҳамда кейинги раундда «Реал» (Мадрид)га юзма-юз бўлди. Шу натижанинг ўзи Йовановични АПОЭЛ тарихидаги энг омадли мураббийга айлантирди. 2011 йили Сербиянинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинган Иван Йованович «Ал-Наср» билан ҳам маълум ютуқларга эришиб улгурди. Яъни Форс кўрфази ЧЛ (2014), БАА президенти кубоги (2014|2015) ва БАА Лига кубоги (2014|2015)да ғалабани таъминлади. Ўйин давомида тактикани тезкорлик билан ўзгартиришда Осиёда унга тенг келадигани топилмаса керак.               Ғоят иродали мураббий. Қитъамизда илк марта ишлаяпти.

Виктор Пицуркэ. 2014 йилнинг 16 октябридан Жидданинг «Ал-Иттиҳод» клуби устози.

Раед Ассаф. 2016 йилнинг январидан Иордания пойтахти - Амманнинг «Ал-Виҳдат» клуби бош мураббийи.

 

«B» гуруҳи: «Ал-Наср» (Саудия Арабистони); «Зоб-Оҳан» (Эрон); «Лаҳвия» (Қатар); «Бунёдкор» (Ўзбекистон) ёки «Ал-Шабаб» (БАА)

Фабио Каннаваро. 2015 йилнинг 24 октябридан «Ал-Наср» бош мураббийи. У клубда Хорхе да Сильва ўрнини эгаллади. 1973 йилнинг 13 сентябрида таваллуд топган. Футболчилик фаолиятининг катта қисмини «Парма»да ўтказган. Барча замонларнинг энг буюк ҳимоячиларидан бири. 2006 йили жаҳон чемпиони сифатида «Олтин тўп» ютган. Фаолиятини «Ал-Аҳли» (БАА)да якунлаган Фабио мураббийликка илк қадамларни ҳам шу клубда қўйди. Космин Олариу келгач, у билан 1 йил ишлади. 2014 йилнинг 5 ноябрида Фабиони «Гуанжоу Эвергранд» клубига бош мураббий этиб тайинлашди. Яна кимнинг ўрнига денг? Марчелло Липпи ўрнига! 2015 йилнинг 4 июнига келиб эса, у бу лавозимни Луиз Фелипе Сколарига бўшатиб берди. Хитой клубидаги статистикаси қуйидагича: 23та ўйин, 11та ғалаба, 7та дуранг, 5та мағлубият. Энди Фабио «Ал-Наср» уни шунчаки, машҳурлиги учун таклиф этмаганини исботлаши керак. Зеро, бу жамоа Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

Яҳё Гулмуҳаммади. 2014 йилнинг 10 майидан «Зоб-Оҳан» клуби бош мураббийи. 1971 йилнинг 19 мартида таваллуд топган. Футболчилик фаолияти (1989-2008)да марказий ҳимоячи позициясида ўйнаган. Жаҳон чемпионатларида гол урган 6 нафар эронликдан бири. «Персеполис» клубидаги ўйинлари орқали бутун Осиё футбол жамоатчилигига танилган. Мураббийлик фаолиятини 2008 йили бошлаган. Эроннинг 6та клубини бошқаришга улгурди. Мураббий сифатидаги статистикаси: 207та ўйин, 97та ғалаба, 68та дуранг, 42та мағлубият. Хуллас, 46,5 фоиз самарадорлик қайд этган. Ўтган мавсум «Зоб-Оҳан» Гулмуҳаммади бошқарувида «Ҳафзи кубоги»да ғалаба қозонди, мураббийни эса йил лауреати, деб топишди. Аслида «Зоб-Оҳан» билан 2 йиллик шартнома тузган пайти Яҳёга нисбатан эътирозлар кўп янграганди. Лекин у мавсум якунида жамоани Эрон про-лигасида 4-ўринга олиб чиқди. Бу натижа 2012 йилдан буён ОЧЛда ўйнамаган жамоа учун аъло ҳисобланади.

Жамол Белмади. 2015 йилнинг 19 июнидан «Лаҳвия» устози. У Микаэль Лаудруп ўрнини эгаллади. 1976 йилнинг 27 мартида таваллуд топган. Футболчилик фаолияти (1995-2009)да ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган. «Марсель» ва «Саутгемптон» клубларидаги ўйинлари орқали кенг оммага танилган. Мураббийлик фаолиятини 2010 йили бошлаган. Ўша йил ёзда уни «Лаҳвия» клубига чақиришган. Мавсум якунида жамоа чемпион бўлди. Бу ёш клуб тарихидаги илк муваффақият эди. 2012 йилнинг 8 октябрида шартномасини узайтирган Белмади «Лаҳвия»да декабргача ишлади. Ўшанда жамоа ёмон старт олганди. Кейинчалик уни Қатарнинг 2-даражали терма жамоасига жалб этишди. 2014 йилнинг 15 мартида эса миллий жамоа бошқарувини қўлга олди. Аммо Осиё кубоги-2015даги омадсизлик сабаб, вазифасидан озод этилди.

Кайо Жуниор. Асли исм-шарифи: Луиш Карлош Сароли. 2014 йилдан «Ал-Шабаб» клуби мураббийи. 1965 йилнинг 8 мартида таваллуд топган. Футболчилик фаолияти (1985-1999)да ҳужумчи позициясида ўйнаган. «Ал-Шабаб» унинг учун ҳисоб бўйича 19-клубдир. Энг қизиғи, Жуниор футболчилик фаолиятида фақат 1та клуб шарафини ҳимоя қилган. Шуни ҳисобга олсак, мураббийликда ҳақиқий «гастро- лёр»га айланди. Жуниор Осиёнинг ўзида «Виссел Кобе», «Ал-Гарафа» (ютуқлари - чемпионлик ва кубок), «Ал-Жазира» (ютуғи - Президент кубоги) клубларини бошқарган.

 

«C» гуруҳи: «Пахтакор» (Ўзбекистон); «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони); «Тракторсози» (Эрон); «Ал-Жазира» (БАА) ёки «Ал-Садд» (Қатар)

Гиоргос Донис. 2015 йилнинг 25 февралидан «Ал-Ҳилол» устози. 1969 йилнинг 22 ноябрида таваллуд топган. Футболчилик фаолияти (1990-2001)да ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган. «Панатинаикос» ва «Блэкберн» клубларидаги ўйинлари орқали танилган. Англия премьер-лигасида тўп сурган биринчи грек футболчиси. Мураббийлик фаолиятини 2002 йили бошлаган. Қайси клуб билан ишлаган бўлса («Атромитос»дан ташқари), камида 2тадан соврин ютган. Мураббий сифатидаги статистикаси: 465та ўйин, 224та ғалаба, 125та дуранг, 116та мағлубият, 48,17 фоиз самарадорлик. «Ал-Ҳилол» билан Қирол кубоги ва мамлакат суперкубогини ютди. Шунингдек, клубни ОЧЛ ярим финалига олиб чиқди. Осиёда илк марта ишлаяпти.

Амир Ғаленои. 2015 йилнинг 9 февралидан «Тракторсози» устози. Ушбу клуб билан 2017 йил ёзигача шартнома тузган. 1963 йилнинг 21 ноябрида таваллуд топган. Футболчилик фаолияти (1981-1997)да ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган. Мураббийлик ишини 1999 йили бошлаган. Амир Ғаленои эронликлар орасида биринчи бўлиб, «МЮ» мураббийлик курсларида ўқиган ва «Байер» клубида 6 ой амалиёт ўтаган. Унинг илк клуби - «Кешаварз»даги иши омадсиз чиққан. Клуб футболида мураббий сифатидаги статистикаси: 434та ўйин, 222та ғалаба, 132та дуранг, 80та мағлубият, 51,52 фоиз самарадорлик. Эрон терма жамоаси (2006 йил август - 2007 йил июль)да фақат 1 марта мағлубиятга учраган. Осиёнинг 2007 йилги энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлик қилган ва сўровда 2-ўрин билан чекланган. Эроннинг ўзида 2006, 2010, 2011 ва 2013 йилларда энг яхши мураббий, деб топилган. «Тракторсози» билан олдин ҳам (2011 йил июль - 2012 йил июнь) ишлаган.

Хенк Тен Кате. 2016 йил январидан «Ал-Жазира» бош мураббийи.

Жезуальдо Феррейра 2015 йилнинг ноябридан «Ал-Садд» бош мураббийи.

 

«D» гуруҳи: «Ал-Айн» (БАА); «Насаф» (Ўзбекистон); «Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони); «Нафт Теҳрон» (Эрон) ёки «Ал-Жаиш» (Қатар)

Златко Далич. 2014 йилнинг 8 мартидан «Ал-Айн» устози. У Кике Флорес ўрнини эгаллади. 1966 йилнинг 26 октябрида таваллуд топган. Футболчилик фаолияти (1983-2000)да ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган. Даличнинг «Ал-Айн»даги статистикаси: 60та ўйин, 39та ғалаба, 14та дуранг, 7та мағлубият, 65 фоиз самарадорлик. «Ал-Айн» билан Президент кубоги, суперкубокни ютишдан ташқари, чемпионликни қўлга киритди. Жамоа сўнгги чемпионатда барчадан кам тўп ўтказиб юборди - 19та. Бу ҳолат Даличнинг араб футболчиларини ҳимояланишга ҳам ўргатаётганини кўрсатади. ОЧЛдаги илк мавсумидаёқ (2014) ярим финалга етиб борди. ОЧЛ-2015да эса гуруҳ босқичидан қийналиб ўтган «Ал-Айн» 1|8 финал раундида ўз ватандоши «Ал-Аҳли» билан ўйнади ва 0:0, 3:3 ҳисобидаги дуранглар сабаб, йўлни рақибга бўшатиб берди.

Қизиқ факт. 2014 йилнинг 1 мартида, яъни Далич келгунга қадар БАА клуби Football Database тузган жаҳон рейтингида 1468 очко билан 335-ўринни банд этган бўлса, 2015 йилнинг декабрида очколарини 1575тага етказиб, 122-поғонага кўтарилди. Хуллас, «Айл-Айн» 2 йилдан оз муддатда катта ўсишга эришиб, Осиё клублари орасида «Гуанжоу Эвергранд», «Ал-Аҳли» (Жидда), «Ал-Ҳилол» (Ар-Риёд) ва «Санфречче Хиросима»дан сўнг 5-ўринга чиқди. Осиё клублари рейтинги бўйича олсак, «Пахтакор» 19-ўрин, «Бунёдкор» 34-ўрин, «Насаф» 35-ўрин, «Локомотив» 47-ўринни банд этган.

Кристиан Юрген Гросс. 2014 йилнинг 1 июлидан Жидданинг «Ал-Аҳли» клуби устози. 1954 йилнинг 14 августида таваллуд топган. Футболчилик фаолияти (1973-1988)да ҳимоячи позициясида ўйнаган. «Панатинаикос» ва «Блэкберн» клубларидаги ўйинлари орқали танилган. Мураббийлик фаолиятини 1988 йили бошлаган. Англия премь-ер-лигасида ишлаган швейцариялик биринчи мутахассис («Тоттенхэм»ни бошқарган). Мураббий сифатидаги статистикаси: 823та ўйин, 464та ғалаба, 202та дуранг, 157та мағлубият, 56,38 фоиз самарадорлик. «Ал-Аҳли»даги статистикаси: 58та ўйин, 41та ғалаба, 16та дуранг, 1та мағлубият. Ўтган мавсум жиддаликлар унинг бошқарувида чемпионатни мағлубиятсиз (17та ғалаба, 9та дуранг) ўтказдилар, лекин 2-ўринни банд этдилар, холос. ОЧЛ-2015да эса гуруҳ раундидан муаммосиз ўтган «Ал-Айн» 1|8 финалда «Нафт Теҳрон»га бас келолмади - 0:1, 2:1. Яъни Гросс шогирдларига ўз майдонларида қўйиб юборилган гол панд берди. У ҳам Осиёда илк марта ишлаяпти.

Алиризо Мансуриян. 2014 йилнинг 1 июнидан «Нафт» бош мураббийи.

Сабри Лямуши. 2014 йилнинг 27 декабридан «Ал-Жаиш» бош мураббийи.

Фаррухжон Файзиев тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 21:44, 01.02.2016.
Ўқилди: 2951 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.