Кириш Регистрация
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити 2-2 Арсенал
22/09 21:00 Рома 3-0 Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал 1-5 Барселона
22/09 23:45 Интер 1-2 Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес

Ҳаммаси қадамни катта ташлашга боғлиқ

Баҳо:
+ | -

Мана, Осиё Чемпионлар Лигаси-2016 саралаш ўйинлари якунланиб, навбат гуруҳ босқичига келди. Бу сафарги гуруҳ учрашувлари Ғарбий ва Марказий Осиё минтақаси клублари учун жиддий синовлар билан бошланади, чоғи. Зеро, Ўзбекистон, Эрон, Қатар, БАА ва Саудия Арабистони вакиллари учун тақвим умуман ўзгача кўриниш олди. Бугун бу ҳақда эмас, Ўзбекистон жамоаларининг ушбу мусобақада қандай старт олишгани хусусида маълумот бермоқчимиз. 14-марта старт олаётган Осиё клуб футболидаги энг нуфузли мусобақада юртимиздан шу пайтгача 6та клуб иштирок этган. Солиштириш учун олсак, ОЧЛда Эрондан 11та, БААдан 10та, Қатардан 8та, Саудия Арабистонидан 7та жамоа ўз бахтини синаб кўрган.

2002|2003 йиллар мавсуми

«D» гуруҳи: «Пахтакор» (Тошкент), «Персеполис» (Теҳрон), «Ал-Талаба» (Бағдод), «Ниса» (Ашхобод)

Осиё клублари ўртасида чемпионлар даражасида ташкиллаштирилган ҳисоб бўйича 22-турнир тарихда ОЧЛнинг бошланиш чизиғи сифатида ёдда қолди. Илк турнирда ҳам саралаш босқичи ўтказилганди. Умуман, биринчи мавсумда 16та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда, ғолиблик учун курашга киришганди. Гуруҳ баҳслари Бангкок (Таиланд), Дальян (Хитой), Ал-Айн (БАА) ва Тошкент (Ўзбекистон)да бўлиб ўтди. Кутилганидек, мезбонлар ўз гуруҳларида ғолиб чиқдилар. Виктор Жалилов етакчилигидаги «Пахтакор» гуруҳ босқичини Ашхободнинг «Ниса» клубига қарши ўйин билан бошлаганди.

«Пахтакор» - Ниса - 3:0

2003 йил 9 март. Тошкент. «Пахтакор» стадиони.

Ҳакам: Рунгклай Монгкол (Таиланд).

Голлар: Бахтиёр Ҳамидуллаев (44), Анвар Солиев (57), Леонид Кошелев (72).

Ўша мавсум «Пахтакор» гуруҳ босқичини 3та ғалаба билан якунлаган. Ярим финалда эса жамоа «БЕК Теро Сасана» тўсиғидан ўтолмаганди. Шундай бўлсада, якунда айнан «Пахтакор» Осиёда «Йил клуби», деб топилганди.

 

2004 йилги мавсум

«A» гуруҳи: «Пахтакор» (Тошкент), «Зоб-Оҳан» (Исфаҳон), «Қатар» СК (Доха), «Риффа» СК (Риффа)

Баҳрайннинг «Риффа» СК клуби гуруҳ босқичининг 2та туридан кейин ОФК томонидан мусобақалардан 2 йилга четлатилди. Чунончи, баҳрайнликлар ўйинлар пайти хавфсизликни таъминлай олмагандилар. Хуллас, тошкентликлар 3та жамоа орасида 2та ғалаба, 1та дуранг, 1та мағлубият қайд этиб, 7 очко билан гуруҳ ғолиблигини қўлга киритишганди. Ваҳоланки, клуб илк ўйинни Эронда ўтказиб, ортга қуруқ қайтганди.

Зоб-Оҳан-«Пахтакор»-1:0

2004 йил 11 февраль. Исфаҳон. «Фулад Шаҳр» стадиони.

Гол: Эмануэль Эзукам (77).

Чорак финалда Иорданиянинг «Ал-Ваҳда»сини енгган ««Пахтакор»» яна ярим финалда тўхтади. Бу сафар Жанубий Кореянинг «Сеонгнам Ильва Чунма» клуби Тошкентда урилган 2та гол туфайли финалга йўл олди.

 

2005 йилги мавсум

«C» гуруҳи: «Нефтчи» (Фарғона), «Ал-Садд» (Доха), «Ал-Қувайт» (Кайфан), «Ал-Аҳли» (Дубай)

2005 йили Фарғонага ҳам ОЧЛ нафаси кириб келди. Водий клуби ушбу мусобақага анча жиддий ҳозирлик кўрган эди. Юрий Саркисян араб жамоаларига қарши ўйнашнинг роса ҳадисини олганлигини Фарғонадаги ўйинларда яққол исботлади. Лекин сафар баҳсларида... Якунда гуруҳдан «Ал- Садд» кейинги бос-қичга чиқди. «Нефт­чи» эса 2-ўрин билан чекланди.Стартга келсак, фарғоналиклар илк ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилишганди.

Нефтчи-Ал-Қувайт-1:0

2005 йил 9 март. Фарғона. «Нефт­чи» стадиони.

Гол: Акмал Холматов (52).

-----------------------------------------------

«D» гуруҳи: «Пахтакор» (Тошкент), «Ал-Аҳли» (Жидда), «Ал-Завра» (Бағдод), «Ал-Жаиш» (Дамашқ)

«Пахтакор» ОЧЛдаги иштирокининг учинчисида кутилмаганда, гуруҳ босқичидан ўтолмади. Бу жамоа учун анчайин қаттиқ зарба бўлди. Чунки мусобақа старт олмасдан аввал «Пахтакор»­нинг фақат кубок учун курашиши айтилганди. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Тошкентда «Пахтакор»­дан енгилган «Ал-Аҳли» қолган 5та ўйинда ғалаба қозонганлиги боис, чорак финалга йўлланма олди. Ўша мавсум «Пахтакор»га илк ўйинда камтарин «Ал-Жаиш» (Сурия)ни ютгани ҳам фойда бермаганди.

«Ал-Жаиш»-«Пахтакор»-0:2

2005 йил 9 март. Дамашқ. «Аббосийлар» стадиони.

Голлар: Сервер Жепаров (22), Илҳом Суюнов (45).

2006 йилги мавсум

«A» гуруҳи: «Пахтакор» (Тошкент), «Ал-Қодисия» (Ал-Қувайт), «Ал-Иттиҳод» (Алеппо), «Фулад» (Аҳваз).

«Пахтакорчилар» яна ажойиб тарзда старт олишди. Яъни Тошкентда Суриянинг «Ал-Иттиҳод» клубига заррача имконият қолдирмадилар - 2:0. Бироқ сўнгги турда «Ал-Қодисия» билан қайд этилган (2:2) натижа «Пахтакор»нинг оёғидан тортди. Яъни чорак финал йўлланмаси қувайтликлар ўлжасига айланди.

«Пахтакор»-«Ал-Иттиҳод»-2:0

2006 йил 8 март. Тошкент. «Пахтакор» стадиони.

Голлар: Ислом Иномов (16), Александр Клецков (85).

----------------------------------------------

«B» гуруҳи: «Машъал» (Муборак), «Ал-Ҳилол» (Ар-Риёд), «Ал-Айн» (Дубай), «Ал-Минаъ» (Басра)

Байрам устига байрам бўлганди ўшанда. Қашқадарё футболи янги асрда Осиё футболи билан илк марта юзма-юз келди. Эътиборлиси, «Машъал» илк учрашувда Ироқнинг унча танилмаган клуби - «Ал-Минаъ»­ни сафарда, тўғрироғи, нейтрал майдонда енгди - 1:0. Аммо кейинчалик «Ал-Ҳилол» ва «Ал-Айн»дек номдор жамоалар барибир, кучлилик қилишди. Дарвоқе, муборакликлар ўшанда «Ал-Ҳилол»нинг гуруҳ босқичи ғолиби бўлишига йўл қўйишмаганди. Хуллас, «Машъал»нинг ёрдами билан «Ал-Айн» (БАА) кейинги раундга чиққанди.

«Ал-Минаъ»-«Машъал»-0:1

2006 йил 8 март. Қувайт. «Сабоҳ ал Салим» стадиони.

Ҳакам: Мухтор ал Яримий (Яман).

Гол: Зафар Холмуродов (31).

2007 йилги мавсум

«B» гуруҳи: «Пахтакор» (Тошкент), «Ал-Ҳилол» (Ар-Риёд), «Ал-Қувайт» (Кайфан), «Истиқлол» (Теҳрон)

Теҳрон клуби мусобақа старт олмасидан олдин дисквалификацияга учради. «Пахтакор» эса кетма-кет 3- марта гуруҳ босқичидан ўтолмади. Эҳ афсус... Зеро, тошкентликлар илк ўйинни меҳмонда ўтказганларига қарамай, ортга 3 очко билан қайтишганди. Якунда «плей-офф» йўлланмаси гуруҳда 8 очко йиққан «Ал-Ҳилол»га насиб этди.

«Ал-Қувайт»-«Пахтакор»-0:1

2007 йил 21 март. Ал-Қувайт. «Ал-Қувайт Спортс Клуб» стадиони.

Ҳакам: Сатоп Тонгкхан (Таиланд).

Гол: Александр Клецков (69).

---------------------------------------------

«C» гуруҳи: «Нефтчи» (Фарғона), «Ал-Садд» (Доха), «Ал-Карама» (Хомс), «Ал-Нажаф» (Нажаф)

«Нефтчи» бу сафар кейинги бос-қичга чиқиш учун анча яқин келди. Бироқ Суриянинг Хомс шаҳрига қилинган сўнгги сафар мағлубият билан якунланганлиги боис, кейинги босқичга «Ал-Карама» йўл олди. Айтиш жоиз, фарғоналиклар старт баҳсида «Ал-Нажаф»ни енгишганди - 1:0.

Ал-Нажаф - Нефтчи - 0:1

2007 йил 7 март. Қувайт. «Сабоҳ ал Салим» стадиони.

Ҳакам: Ҳидоят Момбини (Эрон).

Гол: Акмал Холматов (71).

 

2008 йилдан бошлаб, ОЧЛда юртимиз шарафини асосан «Пахтакор» ва «Бунёдкор» клублари ҳимоя қилишганини яхши биласиз. Улар ўйнаган гуруҳларни бирма-бир келтириш анча жой олади. Шунингдек, тафсилотларга тўхталиш ҳам шарт эмасдир. Демак, клубларимизнинг турнирда қандай старт олишгани-ю, якунда нечанчи ўринни эгаллашганини эслатиб ўтиш билан чекланамиз.

 

2008 йилги мавсум

«Ал-Иттиҳод» (С.Арабистони)-«Бунёдкор»-1:0

2008 йил 12 март.

Ҳакам: Юичи Нишимура (Япония).

Гол: Магно Алвеш (80).

Якун: гуруҳда 1-ўрин, чорак финал йўлланмаси.

---------------------------------------------

«Пахтакор»-«Ал-Қодисия» (Қувайт)-0:1

2008 йил 12 март.

Ҳакам: Субҳиддин Моҳд Солиҳ (Малайзия).

Гол: Аҳмад Ажаб (90}1).

Якун: гуруҳда 2-ўрин.

 

2009 йилги мавсум

«Ал-Аҳли» (БАА)-

«Пахтакор»-1:2

2009 йил 10 март.

Ҳакам: Абдуллоҳ ал Ҳилолий (Уммон).

Голлар: Ҳусни Абд Рабо (89) - Одил Аҳмедов (25), Зайниддин Тожиев (67).

Якун: гуруҳда 2-ўрин. Нимчорак финал йўлланмаси.

---------------------------------------------

«Бунёдкор»-«Ал ИттифоҚ» (С.Арабистони)-2:1

2009 йил 10 март.

Ҳакам: Петер Грин (Австралия).

Голлар: Анвар Солиев (27, 48) - Солиҳ Башир (68).

Якун: гуруҳда 2-ўрин. Нимчорак финал йўлланмаси.

 

2010 йилги мавсум

«Бунёдкор»-«Ал-Иттиҳод» (С.Арабистони)-3:0

2010 йил 23 февраль.

Ҳакам: Бенжамин Уильямс (Авс­тралия).

Голлар: Ривалдо (3), Жасур Ҳасанов (21), Денилсон (66).

Якун: гуруҳда 2-ўрин. Нимчорак финал йўлланмаси.

---------------------------------------------

«Ал-Айн» (БАА)-«Пахтакор»-2:1

2010 йил 24 февраль.

Ҳакам: Сун Баоже (Хитой).

Гол: Артур Геворкян (60).

Якун: гуруҳда 2-ўрин. Нимчорак финал йўлланмаси.

 

2011 йилги мавсум

«Пахтакор»-«Ал-Наср» (С.Арабистони)-2:2

2011 йил 1 март.

Ҳакам: Минору Тожо (Япония).

Голлар: Шерзод Каримов (45), Дилшод Шарофутдинов (61) - Бадр ал Мутва (51), Боян Милади-нович (88-авт.).

Якун: гуруҳда 4-ўрин.

---------------------------------------------

«Ал-Ваҳда» (БАА)-«Бунёдкор»-1:1

2011 йил 2 март.

Ҳакам: Бенжамин Уильямс (Авс-т­ралия).

Голлар: Хуго (88) - Азиз Ҳайдаров (85).

Якун: гуруҳда 2-ўрин, нимчорак финал йўлланмаси.

 

2012 йилги мавсум

«Насаф»-«Ал-Жазира» (БАА)-2:4

2012 йил 7 март.

Ҳакам: Чой Мюнг Йонг (Ж.Корея).

Голлар: Фозил Мусаев (2), Сами Рабий (18-авт.) - Жума Абдуллоҳ (39), Абдуллоҳ Мусо (68), Баре (75), Рикардо Оливейра (88).

Якун: гуруҳда 4-ўрин.

Мазкур ўйин асли 6 мартда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Лекин Қаршида қалин қор ёққанлиги боис, ўйин вақти бир кун кейинга кўчирилди.

---------------------------------------------

«АЛ-ИТТИҲОД» (С.Арабистони)-«ПАХТАКОР»-4:0

2012 йил 6 март.

Ҳакам: Минору Тожо (Япония).

Голлар: Фаузи Абдулғаний (4), Муҳаммад Абусабан (31, 51), Абдуллоҳ Умар (58).

Якун: гуруҳда 3-ўрин.

---------------------------------------------

«Бунёдкор»-«Аделаида Юнайтед» (Австралия) - 1:2

2012 йил 6 март.

Ҳакам: Андре ал Ҳаддод (Ливан).

Голлар: Камолиддин Мурзо-ев (90}4) - Найжел Боагард (12), Антони Голеч (53).

Якун: гуруҳда 2-ўрин. Нимчорак финал йўлланмаси.

 

2013 йилги мавсум

«Пахтакор- «Ал-ИттифоҚ» (С.Арабистони) - 1:0

2013 йил 26 февраль.

Ҳакам: Ким Жонг Хйок (Ж.Корея).

Гол: Темурхўжа Абдухолиқов (73).

Якун: гуруҳда 4-ўрин.

---------------------------------------------

«Санфречче ХироСима» (Япония) - «Бунёдкор» - 0:2

2013 йил 27 февраль.

Ҳакам: Муҳаммад ал Заруний (БАА).

Голлар: Александр Пишур (45), Фозил Мусаев (86).

Якун: гуруҳда 1-ўрин. Нимчорак финал йўлланмаси.

 

2014 йилги мавсум

«Ал-Фотиҳ» (С.Арабистони)- «Бунёдкор»-0:0

2014 йил 25 февраль.

Ҳакам: Ким Жонг Жин (Ж.Корея).

Якун: гуруҳда 2-ўрин. Нимчорак финал йўлланмаси.

 

2015 йилги мавсум

Ўтган йилги мавсумда ОЧЛнинг гуруҳ босқичида бирданига 4та жамоамиз старт олган бўлса ҳам, якун умуман ўхшамади. Ҳаттоки, илк ўйинда ижобий натижага эришган вакилларимиз ҳам муваффақиятни давом этиролмадилар.

---------------------------------------------

«Ал-Наср» (С.Арабистони)- «Бунёдкор» - 1:1

2015 йил 24 февраль.

Ҳакам: Муҳаммад Тақи ал Жаъфари Бин Жаҳарий (Сингапур)

Голлар: Фабиан Эстоянофф (51) - Забиҳилло Ўринбоев (14).

Якун: гуруҳда 4-ўрин

---------------------------------------------

«Пахтакор»-«Нафт Теҳрон» (Эрон)-2:1

2015 йил 24 февраль.

Ҳакам: Масааки Тома (Япония).

Голлар: Кахи Махарадзе (48), Игорь Сергеев (85) - Али Қурбоний (59).

Якун: гуруҳда 3-ўрин.

---------------------------------------------

«Ал-Ҳилол» (С.Арабистони)-«Локомотив»-3:1

2015 йил 25 февраль.

Ҳакам: Ким Жонг Хйок (Ж.Корея).

Голлар: Сауд Ҳаририй (11), Юсуф ал Салим (14), Тьяго Невес (71) - Сардор Мирзаев (39).

Якун: гуруҳда 4-ўрин.

---------------------------------------------

«Насаф»-«Тракторсози»-2:1

2015 йил 25 февраль.

Ҳакам: Абдуллоҳ ал Ҳилолий (Уммон).

Голлар: Илҳом Шомуродов (46), Ҳамза Каримов (52) - Эдиньо (32).

Якун: гуруҳда 3-ўрин.

 

Умумий хулоса

13 йил давомида Ўзбекистон клублари гуруҳ босқичини умумий ҳисобда қуйидагича бошлаганлар: 26та ўйин, 14та ғалаба, 4та дуранг, 8та мағлубият, тўплар нисбати - 34:25.

«Пахтакор» фақат 2014 йилги мавсумда ушбу мусобақада қатнашмади. Унинг старт ўйинларидаги натижалари - 7та ғалаба, 1та дуранг, 4та мағлубият.

«Бунёдкор» ушбу мусобақада кетма-кет 9-марта қатнашаётган бўлса, фақат 2 марта, яъни 2008 ва 2012 йиллар мавсумида гуруҳ босқичини мағлубият билан бошлаган. Қолган старт ўйинларида 3 марта ғалаба, 3 марта дуранг 

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:44, 23.02.2016.
Ўқилди: 2520 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.