Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Ўзбекистон клублари Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб борди.
Хусусан, 23 февраль, сешанба куни «Локомотив» клуби Тошкентда «Ал-Иттиҳод»ни қабул қилган бўлса (1:1), Тошкентнинг бошқа бир жамоаси — «Бунёдкор» Саудия Арабистонида «Ан-Насср» меҳмони бўлди (3:3).
24 февраль, чоршанба куни «Пахтакор» Тошкентда «Ал-Ҳилол»ни қабул қилмоқда (биринчи таймдан сўнг ҳисоб — 0:0), шу куни Қаршининг «Насаф» жамоаси эса шу куни Тошкент вақти билан 22:10 да меҳмонда «Ал-Аҳли»га қарши майдонга чиқади.
Эътиборли томони, дастлабки учта ўйин: «Локомотив» — «Ал-Иттиҳод», «Ан-Насср» — «Бунёдкор» ва «Пахтакор» — «Ал-Ҳилол»га бағишланган ҳештеглар саудиялик Twitter фойдаланувчилари томонидан (араб имлосида) жаҳон трендига олиб чиқилди.
"Paxtakor" — "Al-Hilol" uchrashuvi jahon trendida #الهلال_باختاكور
— BreakingNewsUz (@BreakingNewsUz) February 24, 2016
#АнНаср_Бунёдкор трендда №1#AnNassr_Bunyodkor#النصر_بنديكور
— WWW (@eshonbova) February 23, 2016
Локомотив – Ал-Иттиҳод дунё трендида #الاتحاد_لوكوموتيف
— Mr.Twister (@yoshulli_) February 23, 2016
Маълумот учун, Twitter’нинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари шу вақтгача махсус акциялар ёрдамида турли йилларда #uzb21, #uzb22, #uzb24, #IrmatovBest, #Navoiy575, #BoburDay ҳештегларини жаҳон трендига олиб чиққан.