Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Рўзиқул Бердиев: «Бугунги ўйин жамоамиз ўйнашга қодир эканлигини кўрсатди»

Баҳо:
+1 | -

ОЧЛ 1-тур доирасидаги “Ал Аҳли” – “Насаф” (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида “аждарлар” устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

– “Ал Аҳли” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин тенг курашлар остида кечди. Бизнинг дуранг қайд этишга имкониятимиз бор эди. Бироқ яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. “Ал-Аҳли” жамоасининг стандарт вазиятларда кучли ўйнашини билардик ва айнан шундан хавфсирагандик. Амалда ҳам улар стандарт вазиятларидан унумли фойдаланишди.

– Сизларда чемпионат ҳали бошланмаган. Лекин бугун жамоа яхши ҳаракат қилди. Кейинги ўйинларда жамоангизга омад тилаймиз. Кейинги режалар ҳақида айтиб ўтсангиз…
– Тўғри, бизда ҳали мавсум старт олгани йўқ. Чемпионат ўйинлари энди бошланади. Бизлар бир нечта назорат ўйинларида майдонга тушдик. Лекин бугунги ўйин жамоамиз ўйнашга қодир эканлигини кўрсатди. Кейинги учрашувларда ўз ҳисобимизга очколар ёзиб олишни истаймиз.

“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Манба: voha.uz
Киритилди: 07:35, 25.02.2016.
Ўқилди: 4592 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6349]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [4809]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4051]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3424]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3173]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3081]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2844]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2822]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2470]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2107]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик