Малайзия Суперлигасида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Кеча таркибида Дилшод Шарофетдинов тўп сураётган “Т-Тим” ҳамда Лутфулла Тўраев ўйнаётган “Фелда Юнайтед” жамоалари ўзаро тўқнаш келишганди.
Тур доирасидан ўрин олган яна бир баҳсда ҳамюртимиз Воҳид Шодиев ўйнаётган “Перак” жамоаси “Кедаҳ”га қарши ўйин ўтказди. Унда 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Таъкидлаш жоиз, ўзбекистонлик ҳужумчи ўйинни илк дақиқаларданоқ майдонда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
3-турдан сўнг “Перак” 2 очко билан мусобақа жадвалининг 9-поғонасида кетмоқда.
Жамоа навбатдаги учрашувини 1 март куни “Пенанг”га қарши меҳмонда ўтказади.