Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

ОЧЛ-2016: 2-тур якунлари

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар Лигасининг янги мавсуми япон клублари учун у қадар омадли бошланмади. Ўзи бир қарашда, «кунчиқар юрт» вакиллари худди Англия премьер-лигаси аъзолари сингари қитъа миқёсидаги ўйинларни унча  менсимайдигандек... Акс ҳолда, атиги 3 ой олдин Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган «Сан-фречче Хиросима» кетма-кет 2 марта енгилган бўлармиди?

«A» гуруҳи

Яқин-яқингача Европада жавлон уриб юрган юлдузлар - Нилмар («Вильярреал»), Жонатан Питройпа («Гамбург»), Салли Мунтари («Интер») 2-турда гол уришга муваффақ бўлишди. Улар сафида Темурхўжа Абдухолиқов ҳам бор.

24 ёшли ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов ОЧЛда «Локомотив» учун 2та, «Пахтакор» учун эса 4та гол урган. У бунинг учун 24 марта майдонга тушган.

«Ал-Иттиҳод» клуби 2014 йили меҳмонларни «Қирол Абдул Азиз» стадионида қабул қилган бўлса, жорий мавсум Жиддадаги «Қирол Абдуллоҳ Спорт Сити» аренасида ўйнамоқда.

 

«В» гуруҳи

«Бунёдкор» сўнгги марта гуруҳ босқичида 2014 йилнинг 23 апрелида ўз уйида «Ал-Жаиш»ни 2:1 ҳисобида енгганидан буён ғалаба қозонолмаяпти.  «Қалдирғочлар» шундан бери асосий босқичда 2та дуранг ва 6та мағлубият қайд этишди.

«Ал-Наср» сафига ўтган йили «Вест Хэм»дан  қўшилган Модибо Маига ОЧЛдаги дебют ўйинидаёқ голлари ҳисобини очди.

«Лаҳвия»нинг Эрондаги сафар ўйинлари қуйидагича якун топган: 2012 йил - «Сепаҳон» - 1:2, 2014 йил - «Тракторсози» - 1:0, 2015 йил - «Персеполис» - 0:3, 2016 йил - «Зоб-Оҳан» - 0:0. Хуллас, 4та клубга қарши 1та ғалаба, 1та дуранг ва 2та мағлубият.

 

«C» гуруҳи

«Пахтакор» ушбу турнирда 2015 йилнинг 24 февралидан буён ғалаба нималигини билмаяпти. «Шерлар» ўшанда  ўз майдонларида «Нафт Теҳрон»ни 2:1 ҳисобида енггандилар. «Пахтакор» бу орада 3 марта дуранг қайд этиб, 4 марта ютқазди.

«Ал-Ҳилол» ярим ҳимоячиси Холид Ҳусайн ал Каъбий (1992 йил 24 майда туғилган) ОЧЛда жами 11та ўйинда (584 дақиқа) қатнашиб, 3та гол урган. Ўтган мавсум 7та ўйинда майдонга тушган Холид рақиблар дарвозасини атиги 1 марта ишғол қилганди, ваҳоланки, 6та ўйинда асосий таркибдан жой олганди. У аввалги мавсум 2 марта огоҳлантирилганди ҳам.

«Пахтакор» вакили  - Аднан Ораховацга қадар сўнгги марта автогол қайд этган футболчимиз Обид Жўрабоевдир. Унинг ўтган йили 6 май куни гуруҳ босқичининг сўнгги тури доирасидаги «Персеполис» - «Бунёдкор» баҳси (2:1) 73-дақиқасида авто қўшимчали голи форсларга ғалаба тақдим қилганди.

 

«D» гуруҳи

27 ёшли Саид Хатирий 2014-2015 йилларда «Ал-Васл» клубида ҳимоячи сифатида ўйнаган ва бу вазифани у қадар яхши уддалай олмаган, чоғи. Ҳарқалай, у энди «Ал-Айн»да  ҳужумчи ролини бажаряпти.

«Насаф»нинг ОЧЛ гуруҳ босқичида урган голлари муаллифлари: 2012 йил - Илҳом Шомуродов (2та), Фозил Мусаев,  1та автогол; 2015 йил - Артур Геворкян (3та), Илҳом Шомуродов, Ҳамза Каримов; 2016 йил - Бобир Абдухолиқов (2та), Мақсуд Каримов. Сўнггиси муаллифи - Мақсуд Каримов клуб учун ОЧЛда гол урган 7-футболчи бўлди (автогол инобатга олинмаганда).

«E» гуруҳи

«Токио» ОЧЛда атиги 3та жамоани енгган: «Брисбен Роар» (2 марта), «Пекин Гуоан» ва «Бин Дуонг»ни.

ОЧЛнинг дастлабки 2та турида 4та автогол қайд этилди ва улардан 2таси айнан шу гуруҳ баҳсларига тўғри келди. Ўтган мавсум гуруҳ раунди давомида жами 7та автогол кузатилганди.

«Чонбук Хюндай Моторс»нинг 36 ёшли ҳужумчиси Ли Дон Гук ОЧЛда 29-голини нишонлади. Бу турнир рекордидир. Аҳамиятли тарафи, у  мусобақада атиги 2 марта огоҳлантирилган, ваҳоланки, жами 46 марта майдонга тушиб, умумий ҳисобда 3662 дақиқа ўйнаган. 

Ўтган мавсум «Урава Редс

Австралия клублари шу кунга қадар ОЧЛда 144та ўйин ўтказиб, 49та ғалаба, 39та дуранг ва 56та мағлубият қайд этишган. Тўплар нисбати: 167-190.  Жорий мавсум иштирокчилари - «Мельбурн Виктори» ва «Сидней» ҳали гуруҳ босқичидан бирор марта ўтолмаганлар. «Аделаида Юнайтед» вакили Трэвис Додд 8та гол уриб, бу борада Австралия рекордини ўрнатганини қўшимча қилиш жоиз.

Ж.Корея жамоалари бугунга қадар ОЧЛда Ўзбекистон клубларига қарши 9та ўйин ўтказиб, 4та ғалаба, 1та дуранг ва 4та мағлубият қайд этишган. Тўплар нисбати: 12-9. «Пахтакор»нинг корейс диёрига илк сафари (2004 йил) 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланганди.

 

Даймондс» - «Брисбен Роар» баҳсида ишлаган Ильгиз Танташев (1та сариқ ва 2та қизил карточка кўрсатганди) энди Япониянинг яна бир клуби иштирокидаги ўйин («Токио» - «Бин Дуонг»)ни бошқариб, футболчиларга 2та сариқ карточка берди.

Ўзбек ҳакамлари ўтган йили гуруҳ босқичида 6та ўйин (Валентин Коваленко - 4та, Равшан Эрматов - 2та, Ильгиз Танташев - 1та) бошқаришганди. Жорий мавсум улардан фақат Валентин Коваленко ишламади.

«Жиангсу Сунин»  ОЧЛда корейс клубини илк марта енгди. Умуман олганда, бу Хитой клубининг ОЧЛдаги 3-ғалабасидир. «Жиангсу» бундан олдин «Бурирам Юнайтед» ва «Вегальта Сендай»ни мағлуб этганди.

«F» гуруҳи

«Санфречче Хиросима» ОЧЛда 10-мағлубиятини тан олди. Боз устига, жамоа илк марта йирик ҳисобда енгилди. «Санфречче» ҳужумчиси Казухико Чиба ОЧЛдаги 12-ўйинида 2-марта гол урди. У илк марта 2014 йилнинг 25 февралида «Пекин Гуоан» дарвозасини нишонга олганди.

Диего Тарделли жорий мавсум «Шандонг Луненг» учун ОЧЛ баҳсларида 4та ўйинда 4та гол уришга улгурди. У 2012 йили «Ал-Гарафа»да ўйнаган ва бу турнирнинг 5та ўйинида қатнашиб, ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйганди.

Қатарлик 29 ёшли ҳакам Фаҳад ал Марий 2012 йили ФИФА рўйхатига киритилган. У «Шандон Луненг» - «Бурирам Юнайтед» баҳсида ҳар икки томон вакилларига 2тадан сариқ карточка кўрсатди. Қатарлик рефери 2014 йили 3та, 2015 йили 4та ўйинда ишлаганди.

«Шандонг Луненг»  Таиланд клублари билан 5-марта тўқнашиб, 3- марта ғалаба қозонди. ОЧЛда Таиланд жамоаларига энг кўп дуч келган клуб айнан «Шандонг»дир.

 

«G» гуруҳи

«Шанхай Теллэйс» жорий йилнинг 21 январида «Гуанжоу Эвергранд»дан Элкесонни 18,5 млн. еврога сотиб олганди. Бу футболчи янги клубида ҳам ОЧЛда гол ура бошлади. Айтиш жоиз,  Элкесон аввалги жамоаси учун ОЧЛда 15та гол  ҳосил қилганди.

Япон футболининг типик вакилларидан бири Ясухито Эндо (1980 йил 28 январда туғилган) ОЧЛда жами 34та ўйинда (2897 дақиқа) 7та гол урган. Ўтган мавсум 12та ўйинда қатнашган Эндо бирор марта зафар қучолмаганди, гарчи ҳар сафар асосий таркибда майдонга тушган бўлсада. Умуман, Ясухито Эндо ҳисобида голлардан ташқари, 8та сариқ карточка ҳам бор. У ОЧЛ-2008нинг «Энг яхши футболчиси», деб топилганди.

«H» гуруҳи

«Сидней  ОЧЛда 15та ўйин ўтказиб, 4та ғалаба, 5та дуранг ва 6та мағлубият қайд этган. У  «Гуанжоу Эвергранд»ни енгишидан олдин 2007 йили «Шанхай Шенхуа» ва «Персик Кедири», 2011 йили эса яна «Шанхай Шенхуа»дан устун келганди.

«Урава Редс Даймондс» 2007 йили чорак финалда «Чонбук Моторс»ни ютганидан (2:1, 2:0) буён корейс клубларини ўйиннинг асосий вақтида енголмаяпти. Жамоа  бу орада Ж.Корея вакиллари билан 7 марта тўқнаш келиб, 3та дуранг ва 4та мағлубият қайд этди.

 

Ҳакамлар масаласи

2-турда Ж.Корея ва Ўзбекистондан 2тадан ҳакамлар бригадаси айнан битта гуруҳда ишлади. Хусусан, Ильгиз Танташев («Токио» - «Бин Дуонг») ва Равшан Эрматов («Жиангсу» - «Чонбук Моторс») ўзларига билдирилган ишончни оқлашди. Равшан Эрматов «Челси»дан катта маблағ эвазига «Жиангсу»га ўтган Рамиресга 85 ва 90}2-дақиқаларда 2 марта сариқ карточка кўрсатиб, уни майдондан четлатди. Умуман, 2-турда 12та мамлакат вакиллари ҳакамлик қилишди. Саудия Арабистонидан ҳозирча ҳеч бир ҳакам ўйинларга тайинланмади. Жорий мавсум гуруҳ босқчида япон ҳакамларидан 3 нафари - Рюжи Сато, Минору Тожо ва Юдаи Ямамото  ишлашга улгурдилар. Ж. Кореядан эса 4 нафар  ҳакамга ишонч билдирилди.

Тўпурарлар тарихи

Карлос Адрианонинг («Сеул») айни пайт 7та гол билан тўпурарлар рейтингини бошқариб бораётгани бу масалада тарихга назар солишимизни тақозо этди. Шу пайтгача бразилиялик 6 нафар футболчи ОЧЛ тўп-урари бўлишга эришган. Қитъамиз вакилларидан эса атиги 4 кишига бош голеадор мақомини олиш насиб этган: 2 нафар корейс ва хитойлик ҳамда таиландлик футболчига. Бир мавсум давомида  кўпи билан 13та гол урилган бўлса, энг паст кўрсаткич 6та голга тенгдир.

 

ОЧЛ тўпурарлари

Йил           Футболчи                                   Клуби                               Голлари сони

2002-2003            Хао Хайдонг             Дальян Шайд                          9та

2004                    Ким До Хун              Сеонгнам                                            9та

2005                    Муҳаммад Каллон    Ал-Иттиҳод (С.Арабистони)    6та

2006                    Магно Алвеш                       Гамба Осака                                       8та

2007                    Жозе Мота               Сеонгнам                                            7та

2008                    Нантават Тансопа                 Крунг Тай Банк                                    9та

2009                    Леандро                               Гамба Осака                                       10та

2010                    Жозе Мота               Сувон Самсунг Блюуингз                    9та

2011                    Ли Дон Гук               Чонбук Хюндай Моторс                      9та

2012                    Рикардо Оливейра   Ал-Жазира                                          12та

2013                    Мурикуи                               Гуанжоу Эвергранд                            13та

2014                    Асамоа Гьян             Ал-Айн (БАА)                          12та

2015                    Рикардо Гоуларт                 Гуанжоу Эвергранд                            8та

Фикрат тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:27, 08.03.2016.
Ўқилди: 2736 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.