Кириш Регистрация

Швейцария ҳукумати Блаттер ва Платини иши бўйича Франция футбол федерациясида тинтув ўтказди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 9 март куни Франция футбол федерациясининг (ФФФ) штаб-квартирасида Швейцария ҳукумати ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттернинг ташкилот ҳисобидан УЕФА собиқ раҳбари Мишель Платинига ўтказган 2 миллион Швейцария франки борасидаги иши бўйича тинтув ўтказди. Бу ҳақда L’Equipe’га таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.

Тинтув жараёнида полиция ходимлари айрим ҳужжатларни олиб қўйди. Блаттернинг сўзларига қараганда, барча пул ўтказмалари Платинининг Швейцариядаги банкнинг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилгани ҳамда УЕФА ва ФФФнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги боис, у ФФФда тинтув ўтказилишини кутмаган.

Платинининг адвокатлари Швейцария ҳукуматининг хатти–ҳаракатини маъқуллаб, ўз мижозининг айбловлардан тезроқ қутулишига умид қилмоқда.

ФИФА ва УЕФА собиқ раҳбарлари ўртасида ноқонуний равишда пул ўтказмаларини амалга оширишда гумон қилинаётгани сабабли, ҳар иккиси 8 йилга ҳар қандай футбол фаолиятидан четлаштирилганди. Кейинчалик ушбу четлаштириш икки йилга қисқартирилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:26, 10.03.2016.
Ўқилди: 3710 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.