Кириш Регистрация
23/06 00:00 Бельгия 2-0 Руминия
23/06 03:00 Эквадор 1-2 Венесуэла
23/06 06:00 Мексика 1-0 Ямайка
24/06 00:00 Шотландия - Венгрия
24/06 00:00 Швейцария - Германия
24/06 03:00 АҚШ - Боливия
24/06 06:00 Уругвай - Панама
25/06 00:00 Албания - Испания
25/06 00:00 Хорватия - Италия
25/06 03:00 Колумбия - Парагвай
25/06 06:00 Бразилия - Коста-Рика
25/06 21:00 Франция - Польша
25/06 21:00 Нидерландия - Австрия
26/06 00:00 Англия - Словения
26/06 00:00 Дания - Сербия

"Олмалиқ": "Насаф" билан ўйинга доир..

Баҳо:
+ | -

Жамоамиз Ўзбекистон миллий чемпионатида Қаршининг "Насаф" жамоасига қарши 17-ўйинини ўтказади.

Қаршиликлар билан ўтган ўйинлар статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак, устунлик насафчилар томонида бўлиб турибди. Ҳозирга қадар ўтган 16 ўйиндан фақат биттасида жамоамиз зафар қучган. 7 ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 8 баҳсда воҳа жамоаси ғалаба қозонган. Тўплар нисбати 14-26.

Ҳар икки жамоа сафида турли йилларда тўп тепган футболчилар борасида тўхталадиган бўлсак, айни дамда жамоамиз шарафини ҳимоя этаётган Ислом Иномов 2010 йил "Насаф" жамоаси таркибида "Олмалиқ"қа қарши майдонга тушган. Шунингдек, Раҳматулло Бердимуродов ҳам рақиб жамоа сафида фаолият юритган. Шу каби ҳолат бу йил "Насаф" сафига қўшилган Дилшод Раҳматуллаев билан ҳам боғлиқ. Дилшод 2011 йилги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя этган ва воҳа жамоасига қарши майдонга тушган.

"Олмалиқ" - "Насаф" учрашувини бошқариб борувчи ҳакам Владислав Цейтлин билан ҳам қизиқарли маълумотлар мавжуд. 2001 йилдан олий лигада бош ҳакамлик қилиб келаётган Цейтлин шу кунгача "Олмалиқ"нинг 21 учрашувида фаолият олиб борган экан. 11 март кунги ўйин жамоамиз иштирокида ФИФА рефериси учун 22-ўйин бўларкан. Қизиқ томони бу баҳс Владислав Григорьевич учун олий лигадаги 222-ўйин бўлиб тарих зарварақларига ёзилиши мумкин. Ўзаро ўйинлар тарихида ҳам бир марта Цейтлин номи ўйин қайдномасидан жой олган. 2009 йил Қарши шаҳрида ўтган учрашувда "Насаф" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Цейтлин бошқарган "Олмалиқ"нинг 21учрашувидан 5таси Олмалиқ шаҳрида қайд этилган. Бунда жамоамиз 2009 йил "Қизилқум" билан 2:0, 2010 йил "Локомотив" билан 1:1, 2011 йил "Нефтчи" билан 2:1, 2012 йил "Шўртан" билан 2:3 ва 2015 йил "Шўртан" билан 3:1 ҳисоби қайд этилган. "Насаф" иштирокидаги баҳслар сони 30та экан. Шундан 15таси аждарларнинг сафар ўйинларига тўғри келган экан. Рўзиқул Бердиев шогирдлари 15 ўйиндан 7тасида ғалаба қозонишган, 3 ўйин дуранг ва 5 ўйин мағлубият билан якун топган. 2015 йилги  мавсум бўйича ҳисоблайдиган бўлсак, "Олмалиқ"нинг 3 ўйинида бир ғалаба ва 2 дуранг, "Насаф"нинг 4 ўйинида 4 ғалаба қайд этилган. Жамоамиз сафарда "Навбаҳор" ва "Динамо" билан дурангга эришган ва юқорида ёзганимиздек, Олмалиқда "Шўртан" таслим этилган. "Насаф" эса ўз майдонида "Локомотив"ни 1:0, "Машъал"ни 3:0, сафарда "Қўқон-1912"ни 3:1 ва "Сўғдиёна"ни 2:1 ҳисобида таслим қилган. Дарвоқе Владислав Цейтлиннинг олий лигадаги дебют ўйинида ҳам бу жамоа иштирок этган. 2001 йил 10 март куни "Насаф" Бекобод шаҳрида "Металлург"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 09:39, 10.03.2016.
Ўқилди: 2117 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.