Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

"Арсенал" "Милан"га Габриэль Жезус учун сўралаётган нархни маълум қилди

Баҳо:
+-1 | -

Ҳужумчи Габриэль Жезус шу ёз "Арсенал"ни тарк этиши мумкин.

Журналист Фрэйзер Флэтчернинг маълумотларига кўра, Лондон клуби ўз футболчисини сотишга тайёр. Бразилиялик ўйинчини ўз сафига қўшиб олишга "Милан" қизиқиш билдирмоқда. "Россонерилар" форварднинг трансфери бўйича вариантларни ўрганиб чиқмоқда. "Арсенал" ўз ўйинчисини сотиш орқали 20 миллион фунт стерлинг ишлаб олмоқчи.

Габриэль Жезус 2022 йилда "Манчестер Сити"дан "Арсенал"га 52 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи "канонирлар" сафида барча мусобақаларда 27 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt портали Жезуснинг нархини 17 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 22:33, 14.07.2026.
Ўқилди: 1846 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик