Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футболни ёқтирмайдиган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Футбол ҳақида гап кетганда кимдир уни ҳобби яъни севимли машғулот деб ҳисобласа, кимдир унга алоҳида касб сифатида қарайди. Яна қайсидир тоифа инсонлар уни бизнеснинг бир тури деб алоҳида "меҳр" билан муносабатда бўлади. Биз бугун сизга ҳикоя қилмоқчи бўлган шахслар эса, ўзи "миллионлар ўйини"да машҳурликка эришган бўлишига қарамай, футболни севмайдиган шахслар тоифасидан. Келинг, нега бундайлиги ҳақида қуйида ўзингиз ўқиб билиб олинг!

Бенуа Ассу-Экотто

Собиқ “КПР” футболчиси Ассуо Экотто ҳозирда Франциянинг “Сент Этьен” клубида фаолиятини давом эттирмоқда. Ушбу футболчи ўзига хос характерга эга. Яъни у футболга қизиқиши баланд эмаслигини яшириб ўтирмайди. Камерунлик футболчи дўстлари билан футбол тўғрисида суҳбатлашишни ёқтирмайди. Боиси, футбол у учун шунчаки бизнес.

Бобби Замора

Собиқ “Вест Ҳем” ҳужумчиси айни пайтда Чемпионшипда “Хоув Альбион” клубига Премьер лигага чиқиши учун ёрдамлашмоқда. Ақлбовар қилмайдиган жиҳати 500 дан ортиқ ўйинларда майдонга тушган ушбу футболга алоқадор кимса, ўзини ушбу спортга мухлис эмаслигини таъкидлайди. Қизиқ, футбол сен учун шунчаки эрмак бўлса, нима қилардинг шунча ўйинда майдонга чиқиб?!

Кертис Вудхаус

Ушбу англияликни “Шеффилд Юнайтед”да марказий ярим ҳимоячи бўлганлиги маълум. Кўринишидан у 2006-2007 йилги мавсумда футболга бўлган муҳаббати “борт” берган ва шу сабаб профессионал бокс билан шуғилланишга қарор қилган. Куртис ўзининг илк жанггидан кейиноқ яна футболга қайтишни истаб қолади. Ҳозирда мураббийлик билан шуғилланмоқда. “От айланиб қозиғини топади” дегани шу бўлса керак.

Девид Бентли

Ушбу инглиз футболчисини Девид Бекхемнинг издоши сифатида кўришни бошлашганди. Бироқ, у бу умидларни пучга чиқаришга “муваффақ” бўлди. Ўзининг энг муваффақиятли даврларини “Блекберн”да ўтказган истеъдод эгаси “шпорлар” сафига келиб қўшилди. Секин-аста ўзининг спорт формасига қўшиб футболчилик фаолиятини ҳам йўқотиб борди. 2013 йили бутсасини  “михга илиш”дан олдин бир неча жамоаларда ижара асосида тўп сурди. Ҳаттоки, “Блекберн”да ўйнаб юрган кезлари ҳам футболга унчалик иштиёқманд эмаслигини бот-бот такрорларди. Айтишича футболда ўзини бахтсиз сезгани учун ҳам фаолятини якунлаган экан. Энди тасаввур қилиб кўринг: Борди-ю шу гапларни Девид Бекхем айтганда мухлислар уни “чавақлаб” ташлашарди.

Стивен Айрленд

Собиқ “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси ҳозирда “Сток Сити”да ўйнайди.”Ирленд Сити” сафида ўйнаб юрган пайтлари икки нафар бувисининг ўлимида ёлғон гапиришда айбланади. Ўзининг интернетдаги саҳифасида “ФУТБОЛ БУ ҚАБОҲАТ” деб ёзади. Шундай бўлса бу ўйинни нега ўйнаётганлигини тушунтириб беролмай қолади. Кўринишидан, футболдан кўра пулга бўлган севги уни бу ерда ушлаб турибди.

Эспен Бордсен

Келиб чиқиши норвегиялик бўлган ушбу дарвозабон АҚШда туғилган. У “Тоттенҳем”, “Уотфорд” ва “Эвертон” жамоаларида фаолият юритган. Бир неча йил давомида у етти нафар клуб дарвозасини қўриқлаган. Олтмиш беш маротаба майдонга тушган. Ёши 25га етганда футболдан зерикканини айтиб фаолиятини якунлаган.

Дэвид Бэтти

Сизнингча клуб таркибида 438 та, халқаро мусобоқаларда, шу жумладан 1992 йилги Европа кубоги ва 1998 йилга жаҳон чемпионатларида 42 бор терма жамоа сафида майдонга тушган футболчи футболни жону дилдан севади деб ўйлайсизми? Адашасиз, Девид Бетти ундайлардан эмас. Унинг айтишича “миллионлар ўйини” жуда зерикарли ва кўришга арзимайди.

Кристан Вьери

1999 йили “Интер” клуби уни “Лацио”дан сотиб олганда Кристиан Вьери жаҳоннинг энг қиммат футболчисига айланганди. Ўз даврининг энг яхши ҳужумчиларидан саналган Вьери футболдан кўра крикет ўйинини кўпроқ ёқтиришини айтганда барча ёқасини ушлаб қолди. Айтишича у крикет ўйинида иккинчи Аллан Бордер бўла оларкан. Италиянинг энг яхши тўпурарларидан бирининг биринчи рақамли спорти криккет бўлса, “Кусто ҳайратда!”.

Манба: offside.uz
Киритилди: 21:39, 14.04.2016.
Ўқилди: 5902 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.