«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд жамоада қолишга тайёр, аммо маълум бир шарт бажарилса, бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.
Майкл Кэррик 28 ёшли футболчини асосий таркибга қайтаришга ва унга яна бир бор имконият беришга қарор қилди. The Athletic маълумотларига кўра, Рэшфорднинг ўзи қолишни хоҳлайди ва бошқа ҳеч бир инглиз клубига ўтишни режалаштирмаяпти, лекин хорижий грандлардан таклифлар тушса, уларни кўриб чиқади.
Ўтган мавсумда Маркус Рэшфорд ижара асосида «Барселона» сафида тўп сурган эди. Каталонияликлар вингерни 30 миллион еврога сотиб олишдан воз кечди, «қизил иблислар» эса бошқа шартларга рози бўлишмади.













