Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Андрей Микляев: «Ижобий натижани кўзлаб келдик»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, эртага "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 5-тур доирасида "Ан-Наср" (БАА) меҳмони бўлади. Бугун ўйин бўладиган "Ал Мактум" стадионида эртанги баҳс олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди. Унда "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев ҳамда жамоа ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев иштирок этди.

А.Микляев: — Авваламбор бизни яхши кутиб олишгани учун "Ан-Наср" футбол клубига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Биз Дубайга олдин ҳам келганмиз ва бу шаҳар доим илиқ таассурот қолдирган. Бевосита эртанги учрашувга тўхталадиган бўлсам, ўйлайманки, иккала жамоа ҳам ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади. Чунки ҳозирда иккала жамоада ҳам кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият мавжуд. Бизнинг мақсад чиройли ўйин кўрсатган ҳолда сафардан ижобий натижа билан қайтиш ва бунинг бор кучимизни ишга соламиз".

С.Мирзаев: — Аввало ҳаммага Ассалому Алайкум! Бош мураббийимиз айтиб ўтганидек, эртанги учрашув биз учун муҳим аҳамиятга эга. Биз рақибни ҳурмат қиламиз. Шунинг қаторида чиройли ўйин кўрсатган ҳолда ғалаба билан қайтишни хоҳлаймиз. Ўйлайманки, эртанги ўйин қизиқ кечади.

— Маълумки, ""Ан-Наср"" ва "Локомотив" 2013 йилги Осиё чемпионлар лигасида ҳам бир-бирига қарши баҳс олиб борган. Шундан бери ҳар иккала жамоа қанчалик ўзгарди деб ўйлайсиз?
А.Микляев: — Шундан бери озми-кўпми вақт ўтди, футбол бир жойда тургани йўқ. Биз ҳам, рақиб ҳам кучайишда давом этмоқда. Буни жамоаларнинг бу йилги чемпионлар лигасидаги иштироки ҳам айтиб турибди. Ўтган йил гуруҳ ўйинларидан ўта олмагандик, аммо бу сафар қулай имкониятни қўлдан бой бермаймиз деган умиддамиз.

— Гуруҳдаги вазият ҳақида қандай фикрдасиз?
А.Микляев: — Мусобақа бошланмасидан олдин Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби гуруҳ фаворити бўлади деб ўйлагандим. Лекин ўзингиз кўриб тургандек футболда олдиндан бир нарса дейиш қийин. Ҳозир биз биринчи, эртанги рақиб ""Ан-Наср"" эса иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Агар шу икки жамоа кейинги босқичга йўл олса, бу адолатдан бўлса керак.  

— "Локомотив" ҳам ички чемпионатда, ҳам ОЧЛда ижобий натижа қайд этмоқда. Бунинг сабаби нимада?
А.Микляев: — Асосий сабабларидан бири жамоамизнинг аҳиллигида. Тўғри, бизнинг таркибда ""Ан-Наср""даги каби номдор легионерлар йўқ, лекин бизда терма жамоага номзод кучли маҳаллий ўйинчилар йиғилган. Шунинг эвазига яхши натижалар қайд этиб келяпмиз деб ўйлайман.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 18:33, 19.04.2016.
Ўқилди: 3504 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3514]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3355]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3326]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3218]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3076]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2908]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2883]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2139]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2023]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик