Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

ОЧЛ. «Насаф» ўз уйида «Ал-Айн» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

"Насаф" ўз уйидаги бўлиб ўтган Чемпионлар лигасининг 5-турида ғалаба қозона олмади. Жамоа БААнинг "Ал-Айн"га қарши ўйинда дурангга имзо чекди.
 
Учрашувда ҳисоб очилган пайтда ҳали 1-дақиқа ўз поёнига етмаганди. "Насаф" илк ҳужумдаёқ бурчак тўпи ишлади. Геворкян етказган узатмани Адухолиқов бош билан ортга уриб юборди ҳамда олис устун ёнида Мақсуд Каримов тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Голдан руҳланган мезбонлар ҳужум қилишда давом этишди, аммо 10-дақиқалардан бошлаб устунлик "Ал-Айн" томонига ўта бошлади. БАА терма жамоаси етакчиси Умар Абдулраҳмон ўз клубининг ҳужумларини ташкил қилишда жонбозлик кўрсатди. Ҳужумда "Ал-Айн" легионерлари Дуглас ва Асприлло ҳимоячиларимизга анча бошоғриқ бўлишди. 32-дақиқага келиб, меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Данило Асприлло йўл-йўлакай Мақсуд Каримовни алдаб ўтиб, жарима майдончамизга кириб келди ва аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Орадан 3 дақиқа ўтиб, Данило жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди. Олис масофадан етказилган узатма учун курашда Данило Раҳматовдан ўтиб кетди ҳамда посбонимиз билан яккама-якка вазитг чиқди. У тўпни Суюновнинг устидан оширди, аммо тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди. Биринчи бўлим тугашига 3 дақиқа қолганида "Насаф" дарвозабони муқаррар голдан жамоасини қутқарди. Умар юқоридан етказган узатмани Каримов бош билан қайтарди, аммо тўп Диакийга келиб тушди. Унинг 8 метрдан йўллаган зарбасини Суюнов қайтаришга муваффақ бўлди.

Умуман олганда, биринчи бўлимда катта устунлик БААлик футболчилар томонида бўлди. Улар яратилган вазиятлардан биттасини голга айлантира олишди. Балки, илк дақиқада гол урган жамоамиз ҳимояга ўтиб олгани бунга сабаб бўлгандир.

Иккинчи бўлимда эса устунлик Бердиев шогирдлари томонида бўлди. Иккинчи бўлим бошида жарима тўпи жарима майдончаси ташқарисида очиқ турган Раҳматуллаевга еткзаилди. Дилшоднинг зарбаси хавфли бўлди, Холид Ийсо тўпни эгаллади. Учрашувнинг 59-дақиқасида Муҳаммадиев ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Алланиёзов 4 метрдан бош билан дарвозани ишғол қила олмади. Тўп юқоридан ўтиб кетди. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида Абдухолиқов индивидуал маҳорати эвазига дарвозани ишғол қилиши мумкин эди. У икки ҳимоячидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди ва деярли бирга бир вазиятда зарба берди. Холид Ийсо зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Дуранг натижа ўйинда сақланиб қолди. Ушбу натижадан кейин "Насаф"нинг очколари 5тага, "Ал-Айн"ники 7тага етди. Плей-офф масаласи сўнгги турда қолди. Қаршиликлар сафарда ушбу жамоани енгишлари талаб этилади.

Осиё чемпионлар лигаси-2016, "D" гуруҳи, 5-тур.
19 апрель, сешанба. Қарши ш., “Марказий” стадион. Соат 19:30
“НАСАФ” – “АЛ-АЙН” 1:1 (0:0)
ГОЛЛАР: Мақсуд Каримов (1) — Данило Асприлло (32)
Огоҳлантиришлар: Иброҳим Диакий (1), Флипп Бастос (49), Исмоил Аҳмад (50)
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Илдар Маматказин, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Артур Геворкян (с), 18.Баҳром Абдураҳимов, 21.Азамат Алланиёзов (Шафоф Муҳиддинов 74), 31.Сайдулло Раҳматов, 45. Бобур Абдухолиқов.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 14.Шароф Муҳитдинов, 16.Дилшод Хушбаков, 27.Ислом Рашидхонов, 38.Дониёржон Нарзуллаев, 42.Нажмиддин Нормуродов.
“Ал-Айн”: 17.Холид Ийсо, 5.Исмоил Ахмад, 6.Флипп Бастос, 9.Дянфрес Дуглас, 10.Умар Абдулраҳмон (с), 18.Иброҳим Диаки, 19.Муҳанад Салим, 23.Муҳаммад Ахмад Ғариб,  29.Ли Мюнг Жи, 50.Муҳаммад Фаёз, 70.Данило Асприлло (Рашид Ийсо 76).
Захира: 22.Маҳмуд ат-Теналжий, 4. Саид Мусаббиҳ, 11.Саид ал-Хатирий, 13.Аҳмад Барман, 20.Ҳилол Саид, 77.Муҳаммад Фавзи.
Ҳакамлар: Ким Донг Жин,  Банг Ги Ёл, Сонг Бонг Куэн (барчаси — Ж.Кореядан), Маъсуд Туфайлиҳ (Сурия)
Назоратчи:  Халил Иброҳим ал-Ҳамдий (Саудия Арабистони)
Учрашув комиссари: Руфус Принс (Ҳиндистон).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:22, 19.04.2016.
Ўқилди: 3491 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.