Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Сергеев иккинчи тўпурар ва ОЧЛга оид факт ва далиллар

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор» ОЧЛдаги иштироки билан ОФК коэффициентлар жадвалидаги ҳолатимизга фақат салбий таъсир кўрсатди. Охирги ўйинда жамоа ҳужуми яққол оқсади, танланган стратегияси (агар бўлса) иш бермади. Хуллас, келгуси мавсумлар ОЧЛда ўрнимиз камайса, ўзимиздан ўпкалашимиз керак. Аслида ОЧЛ географиясини кенгайтириш шартдек. Дейлик, худди ЕЧЛдагига ўхшаб, маълум йўлланмаларни ривожланиб бораётган чем-пионатлар вакилларига бериш мумкин. Хусусан, Сингапур, Гонконг ва Малайзия каби мамлакатлар жамоаларини ҳам ОЧЛга тортиш вақти келди, шекилли. Умумий қараганда, айни пайт 5та гуруҳда ғолиб жамоа номи маълум, яна 2та иштирокчи «плей-офф» раунди йўлланмасини нақд қилди. Бизни қувонтирадиган битта факт бор: ҳамюртимиз Игорь Сергеев тўпурарлар баҳсида 5та гол билан Адрианодан кейин 2-ўринда бормоқда.

«A» гуруҳи

«Локомотив» фахрийларидан Темур Кападзе 2010 йили «Бунёдкор» сафида ОЧЛда қатнашганидан буён бу турнирда 5 мавсум ўйнамаганди. Мана, «Локо» аъзоси сифатида яна ОЧЛга қайтди. У ушбу турнир доирасида сўнгги марта 2009 йилнинг 21 апрелида «Сепаҳон» дарвозасига гол урганди.

«Локомотив» дарвозасини ишғол қилган Кембо-Экокога Жирес исми 1984 йилги Европа чемпиони Ален Жиресс шарафига қўйилган экан.

Гонконглик ҳакам Лиу Квок Ман (1978 йил 1 июлда туғилган) жорий мавсум ОЧЛда 2та ўйинни бошқарди (5 апрель - «Насаф»-«Ал-Жаиш», 20 апрель - «Ал-Наср»-«Локомотив»). Умуман олганда, у 2012 йили 3та (хусусан, «Аделаида Юнайтед»- «Бунёдкор»), 2013 йили 1та, 2014 йили 2та ва 2015 йили 1та («Бунёдкор»-«Ал- Наср») ўйинда ишлаган.

 

«B» гуруҳи

«Бунёдкор» ОЧЛнинг асосий босқичларида 11та ўйиндан буён ғалаба қозонолмаяпти - 3та дуранг ва 8та мағлубият.

«Бунёдкор»-«Лаҳвия» ўйинини бошқарган шри-ланкалик Кришанта Дилан Перера жорий мавсум 4-марта ҳакамлик қилди. Аввалги икки мавсумда ҳам 4тадан учрашувни бошқарган бу рефери чемпионатимиз вакиллари иштирокидаги баҳсда илк марта ишлади.

«Лаҳвия» Ўзбекистонда 3 марта ўйнаб, фақат ижобий натижа қайд этган: 2013 йил - «Пахтакор» - 2:2, 2015 йил - «Бунёдкор» - 0:1, 2016 йил «Бунёдкор» - 0:2.

«Лаҳвия» 2012 йили 2та, 2013 йили 3та, 2014 йили 3та, 2015 йили 3та ўйинда ўз дарвозасидан гол қўйиб юбормаганди. Қатарликлар жорий турнирда ҳам ҳозирча 3та учрашувда ўз дарвозаларини дахлсиз сақлашди.

Қатар чемпионатида нисбатан кам жамоа иштирок этса-да, мамлакатнинг 8та клуби ОЧЛда қатнашган. Таққослаш учун айтсак, олий лигамиздан атиги 6та жамоа ОЧЛга чиққан, холос.

«Зоб-Оҳан» посбони Муҳаммад Рашид Мазаҳири қуруқ ўйинлари сонини оширди. У 5та ўйиннинг 4тасида гол қўйиб юбормади.

«Зоб-Оҳан»нинг 22 ёшли чап қанот ярим ҳимоячиси Эҳсон Паҳлавон турнирда голлари ҳисобини очди. У ОЧЛ-2014да «Сепаҳон»  таркибидан жой олган бўлсада, бирор марта  майдонга тушмаганди.

 

«C» гуруҳи

«Пахтакор»нинг ОЧЛ доирасидаги ўйинларида 3 марта 3:1 ҳисоби қайд этилган ва «шерлар» уларнинг барчасида мағлубиятга учрагандилар. Умуман,  жамоа сафарда охирги марта 2013 йилнинг 12 мартида Дубайнинг «Ал-Шабаб» клубини мағлуб этганди - 1:0.

Австралиялик Жарред Жиллет (1986 йил 1 ноябрда туғилган) «Пахтакор» иштирокидаги ўйинда илк марта ишлади. У 2012 ва 2015 йилларда Австралияда йилнинг энг яхши ҳаками бўлганди.

«Ал-Ҳилол» Саудия клублари орасида Эрон вакилларига қарши энг кўп ўйнаган ва унинг бу қарама-қаршиликларда қайд этган статистикаси қуйидагича: 20та ўйин, 8та ғалаба, 4та дуранг, 8та мағлубият, тўплар нисбати: 23-21. Умуман, «Ал-Ҳилол» бунгача эронликларга сўнгги марта 2015 йили 1|8 финалда ютқазганди («Персиполис»га 0:1 ҳисобида).

«Тракторсози» Саудия клубини илк марта 2014 йили енгган эди. Ўшанда «Ал-Иттиҳод» Карим Ансарифард томонидан 82-дақиқада урилган ягона гол эвазига доғда қолдирилганди.

«Тракторсози» жорий мавсум 5та турда 4та ғалаба қайд этди. Бу клуб тарихидаги энг яхши кўрсаткичдир.

Тур қаҳрамони. Шерзод Каримов (1989 йил 26 январда туғилган) ОЧЛда жами 30та ўйин (1960 дақиқа)да қатнашиб, 4та гол урган. У ўз голлари ҳисобини 2010 йили очганди.  Шерзоднинг ҳисобида 3та сариқ ва 1та қизил карточка ҳам бор.

 

«D» гуруҳи

«Насаф» вакили Мақсуд Каримов ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ гол урди. Бундай бахт жорий мавсум «Ал-Наср» ҳужумчиси Нилмар (3-турда «Ал-Иттиҳод» билан баҳсда)га ҳам насиб этганди.

«Ал-Жаиш» ОЧЛдаги асосий вазифасини бажарганидан сўнг мағлубиятга учради. Сардор Рашидовнинг клуби сўнгги марта 11 март куни миллий чемпионат доирасида «Ал-Араби»га ютқазганди - 0:2. «Жаиш» шундан сўнг 3та ғалаба ва шунча дуранг қайд этди.

«Ал-Жаиш»нинг атиги 4 нафар футболчиси жорий мавсум ОЧЛ «плей-офф» ва гуруҳ босқичи баҳсларида тўлиқ вақт давомида ўйнади. Ҳамюртимиз Сардор Рашидов эса 5та ўйинда 392 дақиқа тўп суриб, 1та гол уришдан ташқари, яна бирига ҳаммуаллифлик қилди.

 

«E» гуруҳи

«Бин Дуонг» 14та клубдан иборат Вьетнам чемпионатида 10та очко жамғариб, 4-ўринда бормоқда. Пешқадам - «Хай Фон» клуби ҳисобида 18 очко бор (100 фоизлик кўрсаткич).

«Жиангсу Сунин» бош мураббийи Дан Петреску жамоадаги қисқа фаолияти (9 ойу 14 кун)да кейинги босқич йўлланмасини таъминлайди, чоғи.

«Токио» клуби бунгача ОЧЛда бирор марта йирик ҳисобда ютқазмаганди.

«Жиангсу Сунин»нинг бразилиялик 29 ёшли ҳужумчиси Жо клуб футболидаги  фаолиятида 136-голини урди. Хитой жамоаси унинг ҳисоб бўйича 9-клубидир.

 

«F» гуруҳи

«Санфречче Хиросима» ОЧЛда 9-марта мағлубиятга учради. У қуйидаги жамоалардан енгилган: «Шандон Луненг» (2 марта), «Поханг Стилерс» (2 марта), «Аделаида Юнайтед», «Бунёдкор», «Пекин Гуоан», «Сентрал Кост Маринерс» ва «Вестер Сидней Уондерерс». Энг қизиғи, япон клуби ОЧЛда биринчи ва сўнгги марта айнан «Шандонг Луненг»га 0:1 ҳисобида ютқазган.

«Сеул»нинг 2-рақамли ярим ҳимоячиси Йохиро Таканаги айни пайт ОЧЛда голли узатмалар бўйича 1-ўринда турибди - 4та. 7 нафар футболчи эса 3тадан голга ассистентлик қилган.

Қатарлик Абдулраҳмон Муҳаммад Ҳусайн (1972 йил 1 октябрда туғилган) ОЧЛда 24-марта бош ҳакам вазифасини бажарди.

«Бурирам Юнайтед»нинг жорий турнирдаги голсиз серияси 517 дақиқага келиб узилди. Голнинг пенальтидан урилгани аҳамиятли.

 

«G» гуруҳи

«Шанхай Теллэйс»нинг 32 ёшли ярим ҳимоячиси Дарио Конка 2015 йил 22 январда Хитойга қайтганидан сўнг ниҳоят, ОЧЛда яна гол ура бошлади. У бу турнирда рақиблар дарвозасини жами 16 марта ишғол қилган.

«Мельбурн Виктори» ҳужумчиси Жэй Ингхэм ОЧЛ-2016да энг кўп сариқ карточка олган футболчидир - 3 марта. У 5-турда захирада қолдирилди.

«Мельбурн Виктори» ОЧЛда 11-мағлубиятини тан олди. Австралия жамоалари орасида мағлубиятга учраш бобида «етакчилик» «Сентрал Кост Маринерс»га тегишли (16та).

«Гамба Осака» 2008 йили ОЧЛ ғолиблигини қўлга киритганидан буён япон клублари ярим финалдан нарига ўтолмаяптилар. Эслатиш керак, ўтган йили айнан «Гамба Осака» бўлажак чемпион «Гуанжоу Эвер-гранд»га йўл бўшатганди - 1:2, 0:0.

 

«H» гуруҳи

«Гуанжоу Эвергранд» ОЧЛда жами 52та ўйин ўтказиб, 27та ғалаба, 12та дуранг ва 13та мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати: 94-55. Ушбу клуб Ж.Корея вакилларига 3 марта ютқазганди. Умуман, Хитой жамоаларининг ОЧЛда корейсларга қарши учрашувлари статистикаси қуйидагича: 84та ўйин, 21та ғалаба, 23та дуранг, 40та мағлубият, тўплар нисбати: 81-120.

«Гуанжоу Эвергранд» худди Европа ЧЛ ғолибидек жорий мавсум чемпионлик мақомини ҳимоя қилолмайдиган бўлди. 2005 ва 2006 йилларда Саудиянинг «Ал-Иттиҳод» клуби кетма-кет ғолиблик шоҳсупасига кўтарилганидан буён ҳеч ким чемпионликни ҳимоя қилолмаяпти.

«Сидней» ОЧЛда 6-марта дуранг қайд этди. Бу жамоа сўнгги марта 2011 йили «Шанхай Шенхуа» билан муроса кўчасини танлаганди - 1:1. Сиднейликлар ўша дурангдан кейин 4та ғалаба ва шунча мағлубият қайд этишди.

«Сидней» турнир тарихида илк марта «плей-офф» йўлланмасини нақд қилди. Жамоанинг 2007 ва 2011 йилги уринишлари бироз омадсиз якунланганди.

 

МинтаҚа ва миллий чемпионатлар бўйича

Хитой клублари 5-турни яхши ўтказишди, Япония вакиллари аксинча, атиги 1 очко олишди. Япония клубларидан фақат «Токио»да «плей-офф»га чиқиш имконияти сақланиб турибди. «Ғарб» зонасига келсак, Эрон ва Қатар жамоалари анча мазмунли ўйин кўрсатмоқдалар. «Сепаҳон», «Ал-Наср» (С.Арабистони), «Гуанжоу Эвергранд»,  Бин Дуонг», «Бурирам Юнайтед» ва «Санфречче Хиросима» клублари гуруҳ босқичидаёқ курашни тўхтатадиган бўлдилар. Эътиборлиси, улар ОЧЛга ўз мамлакатлари чемпиони сифатида қўшилишганди. Яна бир қизиқ маълумот: турли йилларда турнир ғолиблигини нишонлаган 3та жамоа («Гуанжоу Эвергранд», «Гамба Осака» ва «Поханг Стилерс») айни пайт «плей-офф»га чиқишдан умид узиб улгурди.

Фаррух ФАЙЗИЕВ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:33, 28.04.2016.
Ўқилди: 4294 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.