«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Вильярреал»га қарши (3:0) ўйинда сонидан олган жароҳатидан ҳамон тикламоқда.
Cadena Cope радиосининг маълум қилишича, португалиялик футболчининг тикланиш жараёнини тезлаштириш учун у илдиз ҳужайралари ёрдамида даволанади.
Шу сабабли, 31 ёшли ҳужумчи «Реал Сосьедад»га қарши Испания чемпионати 36-турини ўтказиб юборади. Шунингдек, унинг «Манчестер Сити»га қарши жавоб ўйинида иштироки сўроқ остида қолмоқда.