Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Португалиядаги футбол клуби хўжайини бўлган россиялик тадбиркор ҳибсга олинди

Баҳо:
+ | -

Португалия полицияси "Лейрия" футбол клуби президенти Александр Толстиковни қамоққа олди. Бу ҳақда "А Бола" нашри хабар тарқатган.

3 май куни шу нашрда полиция мамлакат пойтахтидаги "Бенфика", "Спортинг" ва "Брага" жамоалари офисларида тинтув ўтказгани ҳақида хабар берганди. Бугун полициячилар жамоа маъмури Юрий Зайцев ва исми айтилмаган ҳисобчини ҳам ҳибс қилишган.

Манбанинг ёзишича, текширувлар пойтахт жамоаларининг "Лейрия"дан россиялик футболчиларни трансфер қилиш жараёни билан боғлиқ. "Лейрия" жамоаси 2015 йилнинг 3 июлида профессионал клуб мақомини олган ва ҳозирда Португалия чемпионатининг учинчи дивизионида иштирок этмоқда. Россиялик футбол агенти ҳамда тадбиркор Толстиков 2014 йилдан бошлаб бу жамоанинг акционери бўлганди.

Айни вақтда бу жамоада 4 нафар россиялик футболчи Никита Голдобин, Егор Никулин, Анатолие Николаеш ва Кирилл Костин ўйнайди. Шу йилнинг қишида россиялик футболчи Томас Рукас ("Зенит" тарбияланувчиси) жамоани тарк этиб  Лиссабоннинг "Спортинг" жамоасига ижара асосида ўтганди. "Лейрия"нинг яна бир собиқ футболчиси Виталий Лысцов эса 2015 йилдан буён "Бенфика" аъзоси ҳисобланади.

Маълум қилинишича, полиция Лысцов, Рукас ҳамда Толстиковнинг яна бир мижози, ўз вақтида "Брага" ва "Риу Аве" жамоалари дарвозасини қўриқлаган, айни вақтда "Краснодар" сафида бўлган Станислав Крицюкнинг трансферлари билан боғлиқ бу ишни  "Матрешки операцияси" дея номлаган.

Текширувлар якунида Толстиковга пул ювиш, солиқларни тўлашдан қочиш ва жиноий гуруҳ ташкил қилиш айблари қўйилиши мумкин.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 22:07, 04.05.2016.
Ўқилди: 4371 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4155]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3566]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2934]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2239]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2133]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2068]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1989]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1872]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1751]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1445]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик