Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

ОЧЛ-2016: «Локомотив» – «Ал-Ҳилол» учрашувига превью

Баҳо:
+ | -

Бугун, Тошкентнинг "Локомотив" клуби Осиё Чемпионлар Лигаси нимчорак финал жавоб учрашувида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига қарши майдонга тушади.

Жамоаларнинг дастлабки учрашувида Ар Риёдда 0:0 ҳисоби қайд этилган эди. Таъкидлаш жоиз, "Локомотив" учун мазкур ўйин ОЧЛ баҳсларидаги илк плей-офф учрашуви ҳисобланади. "Локомотив" эса, ўзаро ўйинларда "Ал Ҳилол" клубини расмий ўйинларда мағлуб эта олмаган. Ушбу жамоалар ўтган мавсум Осиё Чемпионлар Лигасида бир гуруҳдан жой олган ва гуруҳдаги ҳар икки учрашувда ҳам "Ал Ҳилол" ғалаба қозонган эди – Ар Риёдда 3:1, Тошкентда эса 2:1 ҳисобида.

Жамоаларнинг сўнгги учрашувида эса, Ар Риёдда 0:0 ҳисоби қайд этилган. Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финалига йўлланма берадиган бугунги ўйин эса, жамоалар учун ўзаро тўртинчи ўйин ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг тўрт клуби орасида плей-офф босқичига чиқа олган ягона клуб ҳисобланган "Локомотив" Осиё Чемпионлар Лигаси ушбу мавсумида ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаган. Жамоа гуруҳ босқичида иккита ўйинда ғалаба қозонган ҳамда тўрт учрашувда дуранг ўйнаган.

Аввалроқ хабар берилганидек, бугунги учрашувни Бенжамин Уильямс бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бенжаним Уильямс учун ушбу баҳс ушбу мавсумда "Локомотив" иштирокидаги иккинчи ўйин ҳисобланади. Австралиялик рефери бунгача ушбу мавсум гуруҳ босқичида Тошкентда "Локомотив" ҳамда "Ал Иттиҳод" клублари ўртасидаги учрашувни бошқариб борган. Ушбу ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

"Ал Ҳилол" клубига қарши жавоб учрашуви Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида соат 18:00да бошланади.

Ўзаро ўйинлар:

ОЧЛ-2015.

Ар Риёд. "Ал Ҳилол" – "Локомотив" 3:1

Тошкент. "Локомотив" – "Ал Ҳилол" 1:2

ОЧЛ-2016

Ар Риёд. "Ал Ҳилол" – "Локомотив" 0:0.

ОЧЛ-2016, нимчорак финал.

Жавоб учрашуви.

24 май. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони.

"Локомотив" (Ўзбекистон) – "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)

Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия).

Лайнсменлар: Мэтью Жэймс Крим (Австралия), Пол Адам Кетранжоло (Австралия).

Ёрдамчи ҳакам: Сивакорн Пу-Удом (Таиланд).

Назоратчи: Квонг Жонг Чун (Жанубий Корея).

Комиссар: Субраманиан Маникам (Малайзия).

Дастлабки ўйин: 0:0

Манба: the-uff.com
Киритилди: 11:40, 24.05.2016.
Ўқилди: 3918 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Заза Жанашия: «Ўзбекистонга бешта Каннаваро келса ҳам, натижа ўзгармайди» [5492]

Виталий Денисов Конго ДРни мағлуб этиш имкониятларини баҳолади [4878]

Тареми: «Турнир – шунчаки ҳалокат. Инфантино барча муаммоларни ҳал қилишини айтганди, аммо ФИФА ҳеч нарса қилмади» [4307]

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг Конго ДРга қарши баҳсдаги имкониятларини баҳолади [3176]

ЖЧ-2026. Плей-офф 1/16 финалининг барча жуфтликлари маълум бўлди [2551]

«Манчестер Сити» ўсиб бораётган юлдуз учун бошқа грандлар билан рақобатлашади [2283]

Элдор Шомуродов ЖЧ-2026дан чиқиб кетган Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокига баҳо берди [2058]

ЖЧ-2026. ГОООЛ! Ўзбекистон Конгога қарши ўйинда ҳисобни очди (видео) [1979]

Forbes. ЖЧдаги энг сердаромад футболчилар рейтингини эълон қилинди. Унда Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор [1876]

Де Брюйне ЖЧда Бельгиянинг рекордчисига айланди [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик