1. Жеймс Вардий кетма-кет 11 та учрашувда гол урган ягона футболчи сифатида АПЛ тарихидан жой олди.
12. Серҳио Агуеро премъер лигада 100 тадан кўп гол урган биринчи жанубий америкалик футболчи бўлди. Энг аҳамиятлиси, у бу натижага бор йўғи 147 та учрашувда эришди.
13. Месут Ўзил сўнги 12 мавсумда энг кўп – 146 та голли вазиятларни яратган футболчи бўлди.
14. Уэйн Руни бир жамоа таркибида АПЛ да 177та гол киритган ягона футболчи бўлди. Бунгача эса рекорд Тьерри Анрига тегишли эди - 175 та гол.
15. Ромеру Лукаку прмъер лигада 23 ёшгача 50 та гол урган бешинчи футболчи номини қўлга киритди. Бунга қадар эса Робби Фаулер, Майкл Оуэн, Уэйн Руни ва Криштиану Роналду бу ишни уддалашган.
16. “Уотфорд” биринчи марта АПЛдаги ўрнини сақлаб қолди. Бунгача эса уларнинг икки бор урунишлари беҳуда кетганди.
17. Якунига етган мавсумда “Эвертон” жамоаси уй учрашувларида бўр йўғи 23 очко тўплади. Бу эса клуб тарихидаги энг ёмон натижадир.
18. “Вест Хем” ушбу мавсумда очко жамғариш борасида 62 очко билан клуб рекордини ўрнатди. Бунгача эса “темирчилар” 1998/99 йилги мавсумда 57 очкони қўлга киритган.
19. Жорий мавсум премъер лиганинг қизиқарли томонларидан яна бири шундаки, мусобақанинг биринчи голи Кайл Уокер томнидан ўз дарвозасига киритилди.
20. Энди Петр Чех АПЛ даги “қуруқ” серияли учрашувлари бобида 1-ўринга кўтарилиб олди (178 та ўйин). Бунгача эса рекорд Девид Джеймсга тегишли эди (169та ўйин).
Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ.