Англия чемпиони "Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньери янги мавсумда жамоа олдига қўйилган вазифани эълон қилди.
- Бизни ажойиб мавсум кутмоқда, - деди Раньери. - Чунки АПЛга Пеп Гвардиола, Антонио Конте, Жозе Моуриньо келмоқда. Биз премьер-лигада жон сақлаб қолиш учун курашамиз. Чемпионатда ғолиб чиққанимиз бир эртак бўлди. Биз чемпионлик унвонини ҳимоя қилишни хоҳлаймиз, лекин премьер-лигада қолишимиз муҳимроқ.
Италиялик мутахассис "тулки"ларнинг ўйин услуби ўзгармаслигини ҳам таъкидлаб ўтди.