Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади

Баҳо:
+1 | -

«Челси»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо мадридлик «Реал»даги вазият ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди. Алонсонинг сўнгги иш жойи айнан «Қироллик клуби» бўлиб, у жамоани 2025 йилнинг ёзидан 2026 йилнинг январь ойига қадар бошқарган эди.

«Мадриднинг «Реал» клуби? Йўқ, йўқ, йўқ… Мен ҳеч нарса дея олмайман», — дея Алонсонинг сўзларини келтирмоқда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ўзининг «X» (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» якшанба куни, 17 майда Алонсонинг тайинланганини эълон қилган эди. Испаниялик мутахассис ўз вазифасини бажаришга 1 июлдан киришади. Алонсо билан шартнома тўрт йилга мўлжалланган. «Кўклар» баёнотида 44 ёшли мутахассис жамоада менеджер ролини бажариши, бу эса оддий мураббийлик лавозимига қараганда кенгроқ ваколатларни назарда тутиши алоҳида таъкидланган.

Киритилди: 09:09, 21.05.2026.
Ўқилди: 421 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик