Кириш Регистрация

Романо: "Барселона" трансфер бозоридаги ишларини якунлади

Баҳо:
+ | -

"Барселона" 2026 йилги ёзги трансфер ойнасида бошқа харидни амалга оширишни режалаштирмаяпти. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, каталонияликлар трансфер бозоридаги ишларини якунлаган ва фавқулодда вазият юзага келмаса, асосий жамоага янги футболчи келмайди.

"Барселона"нинг дедлайн кунидаги сўнгги трансфери Габриэл Жезус бўлди. Каталония клуби 1 сентябрь куни 29 ёшли бразилиялик ҳужумчини "Арсенал"дан сотиб олганини расман эълон қилди. Жезус билан 2029 йил 30 июнгача шартнома имзоланди. Британия матбуоти трансфер қийматини тахминан 10 млн евро деб баҳоламоқда.

Ёз давомида "Барселона" асосий таркибини бир қатор номдор футболчилар билан кучайтирди. Энтони Гордон, Карим Адейеми, Родри, Жоау Канселу ва Доминик Ливакович ҳам Ҳанси Флик жамоасига келиб қўшилди.

Шу билан бирга, клуб таркибни сезиларли даражада тозалади. Роналд Араухо "Ливерпул"га, Марк-Андре тер Штеген "Аякс"га ижарага берилди. Ферран Торрес "ПСЖ"га сотилди, Ансу Фати, Иньяки Пенья, Жофре Торрентс ва Эктор Форт ҳам клубни тарк этди.

Шу тариқа, "Барселона" энди эътиборини мавжуд таркиб билан 2026/27 мавсумидаги вазифаларга қаратади.

Киритилди: 18:59, 01.09.2026.
Ўқилди: 2624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик