«Манчестер Сити» «Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни қўлга киритиш учун таклифини сезиларли даражада оширишга мажбур бўлган.
The Athletic журналисти Дэвид Орнштейн маълумотига кўра, дастлаб «шаҳарликлар» 104 миллион фунт ва қўшимча бонуслар таклиф қилган. Бироқ «Челси» бонусларсиз, тўлиқ кафолатланган маблағ олишни истаган ва душанба куни футболчи учун 135 миллион фунт нарх белгилаган.
Шундан сўнг «Манчестер Сити» трансфердан воз кечишга тайёр бўлган. Аммо трансфер ойнасининг сўнгги кунида клублар муросага кела олди.
Томонлар 25 ёшли Фернандеснинг 125 миллион фунт эвазига трансфер қилиниши бўйича келишувга эришди.
Энцо Фернандес 2023 йил январь ойидан буён «Челси» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Аргентиналик ярим ҳимоячи Лондон клубига «Бенфика»дан ўтган эди.













