Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Моуриньо "Реал"да қатъий интизомни жорий қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Мадрид жамоаси футболчилари учун янги интизом қоидаларини жорий қилди.

Португалиялик мутахассис клубда аввал қўлланилган кечикишлар учун жарима тизимидан воз кечди. The Sun маълумотига кўра, илгари машғулотга кеч қолган футболчилар 100 дан 300 еврогача жарима тўлашган. Моуриньо бундай жарималарни самарасиз деб ҳисоблаб, жазони кучайтиришга қарор қилди.

Энди машғулотга кеч қолган футболчи асосий таркиб билан бирга шуғулланмайди, тренажёр залида алоҳида ишлайди ва кейинги ўйинни ўтказиб юборади.

Шунингдек, Моуриньо жароҳат олган футболчиларнинг тикланиш жараёнига қўйиладиган талабларни ҳам кучайтирди. Энди реабилитация «Реал»нинг Вальдебебасдаги машғулот базасида ўтказилиши керак.

Бундан ташқари, мураббийлар штаби жамоанинг овқатланиш тартиби устидан назоратни кучайтирди. Футболчилар клуб томонидан ишлаб чиқилган овқатланиш тавсияларига қатъий риоя қилишлари керак.

Киритилди: 20:45, 01.09.2026.
Ўқилди: 1303 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик