Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Камавинга трансфери бўйича «Реал»нинг талаби маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга трансфер ойнаси ёпилгунига қадар жамоани тарк этиши эҳтимоли жуда паст.

Diario AS маълумотига кўра, «қироллик клуби» француз футболчиси бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр, аммо фақат камида 70 миллион евро миқдоридаги таклифлар муҳокама қилинади.

Ҳозирга қадар Камавингага қизиқиш билдирган клубларнинг ҳеч бири «Реал» талаб қилаётган суммага яқинлашмаган.

Футболчининг ўзи ҳам асосий таркибдаги ўрнини йўқотганига қарамай, Мадрид клубини тарк этиш истагини билдирмаган.

Миш-мишларга кўра, «Манчестер Юнайтед» 23 ёшли ярим ҳимоячи учун 50 миллион евро тўлашга тайёр бўлган. Шунингдек, Камавингага «Челси» томонидан ҳам қизиқиш борлиги айтилган.

Франциялик футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 08:07, 01.09.2026.
Ўқилди: 2374 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик