Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Рафинья Ла Лигада Мбаппени ортда қолдирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Рафинья Диас янги мавсумни жуда сермаҳсул бошлади.

Бразилиялик футболчи Ла Лиганинг «Райо Вальекано»га қарши ўйинида дубль қайд этди. Душанба куни бўлиб ўтган учрашув «Барселона»нинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, 29 ёшли Рафинья Испания чемпионатининг дастлабки учта ўйинида 5 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Рафиньяни марказий ҳужумчи позициясида ўйнатмоқда. Бу қарор ҳозирча ўз самарасини беряпти.

Рафинья 5 та гол билан Ла Лига тўпурарлари рўйхатида пешқадамлик қилмоқда. У Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппени ортда қолдирди. Франциялик футболчи ҳисобида 4 та гол бор.

«Барселона» эса уч турдан кейин 9 очко жамғарган ҳолда Ла Лига турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Каталонияликларнинг тўплар нисбати — 12:2.

Киритилди: 02:56, 01.09.2026.
Ўқилди: 2766 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик