Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду Португалия терма жамоасида ўйнаганидек, миллий терма жамоада 41 ёшгача ўйнаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Келинг, очиғини айтайлик: мен ўйнаётган мамлакатни ҳисобга олсак... Франция менга ҳеч қачон 41 ёшгача ўйнашга йўл қўймайди (кулади). Аммо Криштиану агар жисмоний ва руҳий жиҳатдан яхши ҳолатда бўлсангиз, узоқ вақт давомида бундай юқори даражада ўйнаш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бироқ, менинг вазиятда бундай бўлади деб ўйламайман», — деди Мбаппе The Touchline нашрига.
Франция терма жамоаси ҳозирда Миллатлар лигасидаги стартга тайёргарлик кўрмоқда. Жума куни, 25 сентябрь куни Зинедин Зидан жамоаси сафарда Туркияга қарши майдонга тушади.













