Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

«Барселона» Жезус билан шартнома шартларини ўзгартирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Габриэл Жезус трансферини амалга ошириш йўлида қатъий ҳаракатларни давом эттирмоқда.

SPORT маълумотига кўра, каталонияликлар «Арсенал» билан 29 ёшли бразилиялик ҳужумчининг 10 миллион евро эвазига трансфери бўйича келишувга эришган. Шунингдек, «Барселона» футболчи билан дастлаб келишилган шартнома шартларини ўзгартирган.

Аввалига томонлар икки йиллик шартнома ва яна бир йилга узайтириш имконияти ҳақида келишган эди. Энди эса клуб Жезусга тўғридан-тўғри уч йиллик шартнома таклиф қилган.

Ҳужумчи Микель Артета режаларига кирмай қолганидан сўнг, Англиядаги шартномаси тугашига бир йил қолган пайтда Барселонага етиб келди.

Эль-Прат аэропортига келганида Жезус ўзининг жисмоний ҳолати ҳақида ҳам гапирди.

«Тиззам аъло ҳолатда», — деди футболчи.

Шу тариқа у 2025 йилда 11 ой давомида майдондан ташқарида қолишига сабаб бўлган жароҳатни ортда қолдирганини таъкидлади.

Габриэл Жезуснинг трансфери «Барселона» ҳужум чизиғини кучайтириш мақсади билан боғлиқ. У жамоа ҳужумида ёш Ҳамза Абделкарим ва Рафинья билан бирга ҳаракат қилиши кутилмоқда.

SPORT маълумотига кўра, «9» рақамли футболка ҳам Жезус учун банд қилинган.

Футболчи яқин вақт ичида жамоавий машғулотларга қўшилади. Мураббийлар штаби унинг жисмоний ҳолатини шошилмасдан тиклаш ва жамоага босқичма-босқич мослаштиришни режалаштирмоқда.

Киритилди: 16:23, 01.09.2026.
Ўқилди: 2512 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик