Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Расман: Габиэль Жезус - "Барса" футболчиси!

Баҳо:
+-1 | -

"Барселона" "Арсенал" ҳужумчиси Габриэл Жезусни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди. 29 ёшли бразилиялик футболчи каталонияликлар билан 2029 йил ёзигача амал қиладиган шартнома имзолади.

Фабрицио Романо маълумотига кўра, "Барселона" трансфер учун "Арсенал"га 10 млн евро кафолатланган маблағ тўлайди. Битимда яна 4 млн еврогача бонуслар ҳам кўзда тутилган. Шунингдек, лондонликлар Жезус келажакда бошқа клубга сотилса, трансфер суммасининг 20 фоизини олиш ҳуқуқини сақлаб қолган.

Жезус "Арсенал"га 2022 йил ёзида "Манчестер Сити"дан ўтган эди. У Лондон клубидаги фаолияти давомида барча мусобақаларда 120 дан ортиқ учрашув ўтказиб, 30 дан зиёд гол урди. Сўнгги йилларда жароҳатлар унинг мунтазам ўйин амалиётига таъсир қилди.

Киритилди: 17:49, 01.09.2026.
Ўқилди: 2359 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик