Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

«А» серия саралари ва якуни ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ибтидонинг интиҳоси муқаррар. Европа мамалакатлари биринчиликлари бирин-кетин ниҳоясига етиб бормоқда. Мавсум давомида қайд этилган қизиқарли беллашувларни кўпинча футбол спектаклларига қиёслашади. Football.HD.ru ижодкорлари, мана икки йилдирки, бу таснифга замонавий руҳ бағишлаб, кинематограф кўринишида ғолиб ва совриндорларни ўз футбол «Оскар»лари билан тақдирламоқдалар. Тақдирлаш маросимини Италия

«А» сериясидан бошлаймиз.

Энг яхши фильм: «Ювентус»

Турин суперклуби қаторасига бешинча марта чемпионатда ғолиб чиқиб, ҳақли равишда мазкур мукофотга лойиқ кўрилди. Жорий мавсум сценарийси драматик табиати билан мусобақага ўзгача файз киритди: «Кекса синьора» нафақат юксак маҳорат, балки метиндек мустаҳкам ирода соҳиби эканлигини ҳам намойиш этди. Ваҳоланки, стартни жамоа ўта қониқарсиз бошлаб, Неаполь, Рим, Флоренция ва Миландаги мухлислар кўнглида умид учқунларини ёққанди. Неаполликлар охиригача курашдилар, лекин ҳал қилувчи босқичда «Юве»нинг шиддатига дош беролмадилар. Туринликлар томонидан битилган сценарий 90-йиллардаги жанговар фильмни эслатади.

Энг яхши актёр: Пауло Дибала («Ювентус»)

Мазкур номинация ғолиби анъанага кўра, скудеттони қўлга киритган жамоа вакили орасидан танлаб олиниши аввалдан маълум эди. Бироқ биз Дибала билан Погбадан устунликни кимга бериш борасида жиддий қийинчиликларга дуч келдик. Ниҳоят, Аргентина вакилини ғолибликка муносиб кўрдик. Франциялик жамоадошидан фарқли ўлароқ, Пауло «Юве» учун ўта омадсиз кечган дастлабки беллашувларда ҳам ишончли ҳаракат қилди. Умуман, Дибала топ-клубдаги дебют мавсумини сермаҳсул ўтказди. «Юве» кичик ҳисобда ғалаба қозонган ўйинларда Паулонинг голлари жамоа ғазнасини 10 очкога бойитди. Бундан ташқари, ҳужумчи олти марта айнан ғалаба тўпларига муаллифлик қилди, ҳар 91 дақиқада самарали ҳаракатни амалга оширди. Дибала «А» сериясидаги ҳужумкор футболчиларга ажратилган бир қатор номинацияларда етакчи, Италия футболчилар касаба уюшмаси томонидан таъсис этилган «Йилнинг энг яхши ўйинчиси» соврини учун Погбанинг ягона рақобатчиси айнан у бўлса, ажабмас.

Иккинчи даражали ролларнинг энг яхши актёри: Риккардо Сапонора («Эмполи»)

Мазкур жанр қоидаларига кўра, воқеалар ечимини бош қаҳрамонлар очиб берадилар, 2-даражали ижрочилар эса бироз четда қолишади. Уларнинг хизматларини эътиборсиз қолдириш адолатдан эмас. «Эмполи»нинг энг самарали ўйинчиси оралиқ маррагача Европанинг энг сара плеймейкерлари қаторида келди. Майдонни яхши кўра олиш қобилияти ҳамда ёрқин дриблинги уни сериалнинг биринчи ярми қаҳрамонига айлантирди. Лекин баҳорда Сапонара тезликни бироз пасайтирди ва самарали узатмалар бўйича Поль Погбани олдинга ўтказиб юборди. Эҳтимол, тез орада топ-клубга ўтиш унга халал бергандир. Нима бўлганда ҳам, Риккардонинг ўйинлари мавсумга алоҳида жило берди.

Энг яхши режиссёр: Массимилиано Аллегри («Ювентус»)

Алленатор иккинчи мавсум синдроми хасталигига чалинганлигини ишончли тарзда исботлаб, «Милан»даги омадсизлик у туфайли эмас, балки жамоа билан боғлиқ эканлигини кўрсатиб қўйди. Албатта, «кекса синьора»ни жанговар ҳолатга қайтариш мураббий учун осон бўлмади. Бир йўла Видаль, Пирло ва Тевесдан жудо бўлган клуб мусобақа жараёнида ўзининг Ливорнодаги тактик ишланмаларидан унумли фойдаланди. «Ювентус»нинг ЧЛ гуруҳ босқичи ва «Бавария»га қарши баҳсларда намойиш этган қудрати шундан далолат берадики, скудетто соҳиби ҳар қандай вазиятда ҳам жаҳоннинг 5 нафар энг кучли клублари сафидан жой олишга ҳақли.

Энг яхши дебют: Жанлуижи Доннарумма («Милан»)

Бу дарвозабон номдошининг ўрнини эгаллаш йўлида тинмай олға интилмоқда. Кузда кичик Жанлуижи «А» серияси тарихидаги энг ёш дарвозабонга айланиб, Буффоннинг битта рекордини йўққа чиқарди. Ўшанда у 17га ҳам чиқмаганди. Бўйи узун йигитча «Милан»нинг асосий таркибидан мустаҳкам жой олиб, ҳар бир учрашувда ўртача 2,7та «сэйв»ни амалга оширди. Унинг чаққонлигига анчайин тажрибали посбонлар ҳам ҳавас қилсалар, арзийди.

Йил шиддати: Гонсало Игуаин («Наполи»)

35 учрашувда 36та гол уриш орқали аргентиналик тутқич бермас ҳужумчи ўз исмини «кальчо» тарихига зарҳал ҳарфлар билан битиб қўйди. Бундан 60 йил муқаддам Гуннар Нордаль томонидан ўрнатилган мавсумдаги энг кўп голлар рекордини бекор қилди. Агарда дисквалификация туфайли бир қатор ўйинларни ўтказиб юбормаганида, ҳужумчи нафақат «А» сериясидаги бир мавсумнинг, балки чемпионат тарихидаги голлар рекордини янгилаган бўларди. Игуаин 1914 йили Луижи Чеванини томонидан ўрнатилган рекордни такрорлаш учун атиги битта гол уриши керак.

Хизматлари учун махсус соврин: Лука Тони («Верона»)

Ҳа, девқомат ҳужумчи ўз фаолиятини якунлади. Бундан 10 йил аввал Лука дунёнинг энг сара марказий ҳужумчиларидан бири эди. 1994 йили бошланган фаолияти давомида у икки марта «А» сериясининг энг яхши тўпурари, бир марта «Олтин бутса» соҳиби бўлди. Бундеслига, Италия «В» серияси ва УЕФА кубогида энг яхши тўпурар бўлди, 22 йил ичида 311та гол урди. Бундан ташқари, Берлинни забт этган жамоа механизмининг муҳим мурватларидан бири бўлди. Тонининг номи кальчо тарихидан жой олди.

Энг мафтункор ҳолат: Пауло Дибаланинг «Лацио» дарвозасига урган голи

Аргентиналик вундеркинд ижросидаги радио орқали бошқариладиган зарбалар мавсум таассуротларини янада бойитди. Илҳоми келган лаҳзаларда Пауло буюк Дель Пьерони эслатарди. Тўғри, Алессандро зарбаларига хос мукаммалликдан Дибала ҳали анча олисда. Лекин унинг амалга оширган зарбаларининг айримлари, ўрта масофалардан дарвозани ўққа тутишлари ўта жозибали чиқди. «Лацио» дарвозаси томон йўлланган тўп эса чинакам шедевр бўлди.

«Олтин малина»: Эдин Жеко («Рома»)

Мазкур антисоврин соҳибини аниқлашда ҳам жиддий бош қотиришимизга тўғри келди. Охир-оқибат, Кондогбиа ва Жеко номзодлари орасидан Босния вакилини танладик. Франциялик таянч ярим ҳимоячиси ўзи учун сарфланган маблағни оқлай олмаган бўлсада, «Интер» рақибларидан тўпни олиб қўйишга яради. Эдин эса «Рома»да скудеттони қўлга киритиш учун камлик қилаётган бўшлиқни тўлдириши лозим эди. Бироқ мавсумда бор-йўғи 8та гол урди, бўш дарвозани ишғол этолмагани ҳақиқий фантастика. Қолаверса, майдондаги барча ҳаракатларида - тўп узатишда ҳам, зарба йўллаш ва рақибларни алдашда ҳам омадсизлик босниялик футболчини изма-из таъқиб этди. Жеконинг мавсум давомидаги тўп йўқотишлари сони 400тага яқинлашиб қолди.

А.Аҳмедов тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:46, 26.05.2016.
Ўқилди: 2476 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.