Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

УЕФА Франция терма жамоасини хўрознинг қўллаб-қувватлашидан маҳрум қилди

Баҳо:
+ | -

Машҳур хўроз Балтазар УЕФА қарорига кўра Евро-2016 ўйинларига кириш имкониятидан маҳрум қилинди деб хабар беради AFP.

Балатазарнинг эгаси Клеман Томашевски стадионга паррандаси билан кириш учун рухсат олишга уриниб кўрди. Бироқ УЕФА унга: "Сиз хўроз билан Евро-2016 ўйинларига кира олмайсиз. Стадионга ҳайвонларнинг киритилмаслиги хавфсизлик нуқтаи назаридан муҳимдир" - деб жавоб берди.

"Жудаям хафаман. Мен 68 ёшга кирдим, балки бу чемпионат мен учун охиргисидир. Чиптам бор, лекин Балтазарни стадионга киритишмаса, мен ҳам бормайман" - деди аламзада Томашевски.

Эслатиб ўтамиз, Клеман ва унинг хўрози 1998 йилдан бошлаб машҳур бўлиб кетишди. Франция телевидениеси уларни ЖЧ ўйинлари пайти фаол равишда намойиш қилиб турди. Фаранглар жаҳон чемпионлигини қўлга киритгач, Балтазар терма жамоанинг норасмий тимсолига айланди.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 23:59, 03.06.2016.
Ўқилди: 5247 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.