Копа Америка кубоги ҳақидаги қизиқарли маълумотларни сизга тақдим этишда давом этамиз.
Турнирда энг кўп дуранг ўйнаган терма жамоа Парагвай ҳисобланади. Ушбу юрт вакиллари мусобақа доирасида 38 ўйинда рақиблар билан муроса кўчасини танлашган.
Ундан кейинги ўринларни Аргентина (37 дуранг), Уругвай (34 дуранг) ва Бразилия (34 дуранг) терма жамоалари эгаллаб туришибди.