Агар Жейми Варди «Арсенал»га ўтишдан воз кечса, «Лестер» чемпионликка эришган таркибни тўлиғича сақлаб қолиши мумкин.
Gianlucadimarzio.com хабарига кўра, «тулки»ларнинг барча футболчиси кейинги мавсумда ҳам жамоада қолишга рози бўлишган. Варди эса якуний қарорини Евро-2016 дан сўнг эълон қилишини айтган.
Олдинроқ «Лестер»нинг етакчи футболчилари Нголо Канте, Риёз Маҳрез ва Каспер Шмейхель бошқа клублардан таклиф олиб, жамоани тарк этишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.