Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Футбол тарихидан: қизиқарли воқеалар

Баҳо:
+ | -

Футбол тарихида қизиқарли воқеалар жуда ҳам кўп учраб туради. Мазкур мақолада сиз айнан мана шундай ҳодисалар ҳақида ўқишингиз мумкин. Таъкидлаш жоизки, уларнинг айримлари кейинчалик футбол қоидаларига ўзгартириш киритишга ҳам замин яратган.

Манбаларда келтирилишича, 1878 йилгача ўйинларни бошқарган ҳакамалар ўз вазифаларини фақат имо-ишора ёки сўз орқали бажариб келишган. Кунларнинг бирида ўйинни бошқариб бориш вазифаси полиция ходими зиммасига юклатилди. Табиийки, ўша ўйин ҳам одатдагидек, ғалва-жанжаллардан холи бўлмади. Полициячи-ҳакам тортишувли вазиятлардан бирида ўзи биламаган ҳолда рефери хуштагини ихтиро этади. Яъни даҳанаки «жанг»га берилиб кетган футболчиларни тинчлантиришга уринади, бироқ бу натижа бермагач, кўча тўполонларида қўлланиладиган хуштагини чўнтагидан чиқаради-да, уни бор кучи билан чала бошлайди. Қарангки, кутилмаган садо барча футболчиларга бирдек таъсир қилади. эҳтимолки, улар ҳакамни полициячи ўрнида кўриб, жимиб қолишгандир? Хуллас, ҳаммаёқ сув қўйилгандек, тинч бўлиб қолгач, ҳуштак ҳакамларнинг асосий қуроли сифатида танланади. Шундан буён футбол реферисини оддий хуштаксиз тасаввур қилиш асло мумкин эмас.

Миллионлар ўйини энди-енди оёққа тураётган даврларда футболдаги энг «олий» жазо – 11 метрлик жарима тўп амалга оширилмас эди. Энг жиддий жазолар сирасига кирувчи пеналти тепиш футбол қоидалари оиласида ўз-ўзидан кириб қолгани йўқ. 1891 йили Англия кубоги учун «Ноттс Каунти» ва «Сток Сити» жамоалари ўртасидаги учрашув бунга сабаб бўлганди. Ўйин давомида «Сток Сити» рақибига 0:1 ҳисобида ютқазаётганди. Навбатдаги ҳужумларнинг бирида бўш дарвозага йўналтирилган тўпни «Ноттс Каунти» ўйинчиси қўли билан қайтариб қолади. Қоида бузилган нуқтадан бажарилган зарба нишонга аниқ йетиб бормайди. Негаки, «Ноттс Каунти» жамоасининг барча ўйинчилари дарвоза олдида ўтиб бўлмас «жонли девор»ни ҳосил қилишганди. Ҳисоб ўзгармади ва ўз-ўзидан учрашув тугагач, «Сток Сити» жамоасидан Англия футбол раҳбарларига норозилик хати тушди. Кенгаш норозиликни кўриб чиқиш давомида қоидага жазонинг янги турини киритди: 12 ярд (10 метру 97 см) узоқликдан ҳимоячилар тўсиғисиз дарвоза марказидан зарба бериш.
Бироқ бу билан пеналти тарихи ўз якунига йетмади. Бу борадаги навбатдаги кўтарилиш ҳам «Сток Сити» футболчиларига таалуқли бўлди. «Астон Вилла»га 0:1 ҳисобида ютқазаётган «Сток Сити» жамоаси сўнгги сонияларда пеналти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Рақиб футболчилари айёрлик йўлига ўтишиб, тўпни узоққа атайлаб тепиб юборишди. Тўпни қайтариб олиб келгунча эса вақт тугади. Пеналти ҳам амалга оширилмади. Яна норозилик. Англия футболи раҳбарларининг Кенгаши бу сафар қоидага «Пеналти тепилмагунча ўйин тугамаслиги керак», - деган қўшимча киритди. У пайтларда пеналтилар тепиш технологияси ҳозиргилардан тубдан фарқ қиларди. Амалда эса жарима майдончаси ва 11 метрлик белги орадан 11 йил ўтгач, яъни 1902 йили жорий қилинди. энди асосий гапга келсак, 11 метрлик жарима тўпи тепишни ирландиялик Жон Пеналти кашф қилганди. Ўшандан буён мазкур жарима тўпи Жоннинг фамилияси билан аталади.

Замановий футбол ватани – Англия. Бу барчага маълум. 1893 йилда «Блекберн Роверс» клуби Жек Саутворфни «Эвертон»га 400 фунт стерлингга сотади. Бу футбол тарихидаги илк трансфер эди. Ҳозирги вақтда бу арзимас маблағ эканлиги аниқ, лекин ўша пайтда катта эди. Таққослаш учун оладиган бўлсак, ўшанда футболчиларнинг ҳафталик маошлари бир фунтдан сал ошарди, холос. Чипталар сотувидан клуб 300-400 фунт миқдорда фойда оларди. Саутворф эса ўша пулга мос тушарди. У Англия терма жамоаси футболчиси эди. «Роверс» таркибида тўрт мавсум тўп суриб, 108 ўйинда 97 голга муаллифлик қилади.

Юсупов Фурқат

Манба: jayhun.uz
Киритилди: 23:58, 20.06.2016.
Ўқилди: 6836 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.