Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Минтақавий мувозанат

Баҳо:
+ | -

Ҳозир ОЧЛ 1|8 финали доирасидаги «Локомотив»-«Ал-Ҳилол» баҳсини тўлиқ таҳлил қилмоқчи эмасман. Шунчаки, бир жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман: анчадан буён жамоаларимизда бундай якдил фикрлаш ҳолати кузатилмаётганди. Айнан шунинг эвазига ижобий натижа қўлга киритилди. Ваҳоланки, жисмоний ва алоҳида техник услубларни қўллаш борасида устунлигимиз сезилмади.

Жамоавий якдиллик дегани нима ўзи? Уни тарози палласига солиб бўлмайди, ҳозирда урфга айланган техник-тактик ҳаракатлар сонини аниқлаш услубида ҳам ҳисоблаб чиқиш қийин. Аммо унинг ҳарорати майдонда кезиб юради, жамоага мувозанатни сақлашда кўмаклашади, футболчиларга ишонч бағишлайди!

Боз устига (менга шундай туюляпти): агар ҳамюртларимиз август-сен­тябрь ойларида ўтказиладиган 1|4 финал баҳсларида ҳам муваффақиятли иштирок этишса, ОЧЛнинг клубларимиз учун мўлжаллаган квоталари бизнинг фойдамизга ўзгариши мумкин.

Энди бошқа бир жиҳат ҳақида гапирмоқчиман. «ИнтерФутбол» газетасининг рус тилидаги нашрида чоп этилган «Қудратли танк мўлжалда адашди» деб номланувчи мақолада ушбу жамоаларнинг биринчи ўйи­ни муҳокама қилинди. Айниқса, муаллифнинг мана бу сўзлари диққатимни тортди: «...Умуман, потенциалимиздан келиб чиқсак, Осиёда бундай жамоаларни мағлубиятга учратишимиз шарт. Уларда бразилияликлар, европаликлар борми? Нима, уларнинг табиати бошқачароқми? Бизда ҳам ТОШКЕНТЛИКЛАР, ВОДИЙЛИКЛАР, ҚАРШИЛИКЛАР ва бошқалар бор...» Чиндан ҳам, умидлар оқланди.

Қизиқ, юқорида санаб ўтилган ҳудудлар қандай аҳамият касб этади? Номи келтирилмаганларини ҳам қўшсак, уларнинг сони 6тага етади... Эътиборлиси, бунинг ўзига хос рамзий маъноси бордек. Ўзбекистон харитасига бир назар ташланг! Ҳаттоки, табиат ҳам минтақалар сони 6та бўлишини хоҳлагандек: «ВОДИЙЛИКЛАР» - Фар­ғона водийси жамоалари. «ҚАРШИЛИКЛАР» - асосий ҳаёти жанубда ўтадиганлар (Сурхондарёни ҳам унутмаслик керак. Объектив сабабларга кўра, «Тўпаланг»дан сўнг элитада бу вилоятдан вакил кўрмаяпмиз). «ТОШКЕНТЛИКЛАР» - асосан Тошкент вилоятидаги клублардан ташкил топган бўлса, унга Жиззах ва Сирдарёни қўшиш мумкин.

Қолган икки минтақани ҳам ортиқча қийинчиликсиз аниқлаб олиш мумкин: бири - қадимги Зарафшон яқинидаги учта вилоят - Самарқанд, Бухоро ва Навоий. Иккинчиси эса, Оролбўйида жойлашган Хоразм ва Қорақалпоғистон.

Олтинчи минтақа қани? У минтақа эмас, у - пойтахт! Энг машҳур лигалардаги пойтахт вакилларига назар ташланг! АПЛда Лондондан нечта жамоа бор? Кўп... Примерада Мадриднинг нечта клуби қатнашади? Ҳозирча 2та қолди, аммо «Райо Вальекано» ва «Хетафе»нинг иштирокини унутмаслик керак. Бошқа мамлакатларда ҳам айни ҳолат ҳукмрон.

Бир сўз билан айтганда, айнан шундай услублар ҳамда йўналишлар хилма-хиллиги футболимизни Осиёда шиддатли ва рақобатбардош қилиши турган гап.

Келинг, лигада йўлга қўйиладиган минтақавий вакиллик принциплари ҳақида сўз юритсак. Телевизорни ёқиб, об-ҳаво маълумотига эътибор қаратинг. Қорақалпоғистон ва Хоразм, Бухоро ва Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё, Фарғона водийси, Самар­қанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилояти - бу минтақалардаги ҳаво ҳарорати кўпинча бир-биридан фарқ­ланади. Ва алоҳида - Тошкент! У ҳам минтақалардан бири.

Аввалроқ айтганимиздек, ҳозирча бизнинг футбол олтита минтақанинг тўлақонли мувозанатидан мосуво, айни дамда фақатгина учта марказ бор. Аммо 2000-2001 йилларда минтақаларга бўлиниш ҳолати деярли якунланганди! Улар худди об-ҳаво маълумотида берилганидек ҳудудларга ажралди. Фақат биргина истисно: Самарқанд вилояти Бухоро ва Навоий билан биргаликда тарихий марказни юзага келтиради.

Минтақадаги жамоаларнинг ўзини-ўзи ташкил этиш жараёни жуда қизиқ, унинг замирида биргина сабаб ётибди - лигадаги жамоалар сони! Масаланинг айрим жиҳатларини тўлиқ англаб олиш учун тарихга назар ташласак. 1960 йилгача минтақаларга бўлинишни мувозанатга солиш ҳақида гапириш қийин эди. Дастлаб, қисман 1952 йилгача футболга алоқадор бўлмаган воқеалар сабаб сифатида кўрсатилди. 1960 йилгача эса чемпионат асосан 12та жамоа иштирокида ўтди. Москва ва Санкт-Петербург вакиллари умумий кўрсаткичнинг деярли ярмини ташкил этишди. Уларга эса бошқа мамлакатлар пойтахтлари қўшилдилар.

1960 йилдан бошлаб эса сезиларли ўзгаришлар рўй бериб, лига ўзининг якуний тузилмасига эга бўлди. Сунъий тарзда тўлдирилган «чуқурча»лар тўлиқ мукаммал кўринишга келиши учун бешта мавсум кифоя қилди. Бу уларнинг роппа-роса ярмига тааллуқли - Украина, Шимолий-Ғарб ва Кавказ. Энг аввало, Санкт-Петербург жамоаларининг «Шимолий-Ғарб» минтақасига қўшилиши шубҳа уйғотди. Аммо ҳар бир ҳудуд тузилишининг бош принципига эътибор қаратсак, унинг учтадан кам бўлмаган субъектлар томонидан тақдим этилишига гувоҳ бўламиз. Демак, «Зенит»нинг ушбу рўйхатдан жой олиши аниқ. Воқеаларнинг бу тахлит ривож олишига қуйидаги фактни сабаб сифатида кўрсатиш мумкин: 1980 йили бу минтақадан камида учта жамоа иштирок этганида «Зенит» ва «Динамо» (Минск) чемпионликни нишонлашганди, «Жальгирис» (Вильнюс) эса учинчи ўринни қўлга киритган! Агар бизнинг минтақадаги учинчи жамоа қўллаб-қувватлаб турганида борми, «Пахтакор» ва «Қайрат» қандай улкан муваффақиятга эришишлари мумкин бўларди. Аммо «Помир» лига вакиллари қаторига қўшилганида, Алмата жамоаси аллақачон элитани тарк этиб улгурганди...

Лига иштирокчилари сони камайганидан кейин ҳам Украина жамоалари кўпроқни ташкил этган. Фоиз ҳисобида бу натижа чоракдан кўпроққа тенг эди.

Москва вакиллари сони ҳам ўзгармаган, фоиз ҳисобида эса анча ўсиш кузатилган!

Шимолий-Ғарб вакиллари сони камайган. Буни минтақанинг маъмурий-сиёсий географияси кенглиги билан изоҳлаш мумкин - 5та республика ва Санкт-Петербург.

Қолган учта минтақа эса кўп нарса йўқотишди! Агар ҳудудлар жадвалининг ҳар бир қаторига астойдил назар ташласак, қуйидаги ҳолат гувоҳига айланамиз: 16та жамоа минтақаларга бўлиб чиқилса, натижа мана бундай кўриниш олади - 5+5+2+2+1+1. 1970-1978 йиллар оралиғи шундан далолат бермоқдаки, мавжуд сон кейинчалик ҳам сақлаб қолинса, НИСБАТАН КУЧСИЗРОҚ МИНТАҚАЛАР ЖАМОАЛАРИДАН БИРИНИНГ ЙЎҚОЛИБ КЕТИШИ АНИҚ.

Ушбу фактларни Ўзбекистон чемпионатининг ҳозирги ҳолати билан солиштириб кўриш мумкин. Бизда ҳам доимо ноқулай шароитда қоладиган минтақа мавжуд - бу Оролбўйи. Ҳаттоки, элитада 16та жамоа иштирок этганида ҳам у эпизодик роллардан бирини ўйнарди. Жамоалар озайганда эса унинг йўқолиб қолиши ҳақиқатга яқин. Олий лигада 16та клуб иштирок этаркан, минтақавий мувозанатни тиклашнинг иложи бўлмаяпти. Тошкентга келсак, у алоҳида минтақа сифатида «Шимолий-Шарқ» ҳудуди билан бирлашиши лозим. Қуйида 2010 йили Ўзбекистон чемпионати элитасида иштирок этган ҳудудлар тақсимланган: «Шимолий-Шарқ» - 5 жамоа, «Фарғона водийси» - 3, «Жануб» - 3, «Тарихий марказ» - 2, «Оролбўйи» - 1. Орадан бир йил ўтиб, вазият бироз ўзгарди: 5-3-3-3-0.

Манба: Sports.ru

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:15, 04.07.2016.
Ўқилди: 3361 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.